Намозни кўп тарк этадиган инсонга

Бўлимлар: 02. Намоз

Савол: Сизга бир саволим бор эди. Мен ёшлигимдан намоз ўқиб келаман. Лекин жуда кўп қазо қиламан. Уларни қандай ва қачон ўқисам бўлади?

Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

Аббосхон.

Жавоб: Ёшликдан бошлаб намоз ўқишга муяссар бўлиш улуғ бахт. Аммо намозни қазо қилиш жуда ҳам ёмон иш. Аллоҳ таоло сизни бу офатдан қутқарсин. Бунинг учун сиз ўзингизни ўзингиз қўлга олишингиз ва нафсингизни идора қила билишингиз лозим. Сизга иймон ва тавҳид бўйича илм олишни, намоз ўқишнинг фойда ва ҳикматлари ҳақида кўпроқ китоблар ўқишни, бенамозларга бериладиган жазолар ҳақида кенгроқ хабардор бўлишни тавсия қиламиз.

عَن جَابِر رضي الله عنه يَقُولُ:

سَمِعْتُ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ:

«إِنَّ بَيْنَ الرَّجُلِ وَبَيْنَ الشِّرْكِ وَالْكُفْرِ تَرْكَ الصَّلاَةِ «.

(صحيح مسلم : 1 / 61)

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят. У киши айтади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деётганларини эшитдим:

«Инсон билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк этиш туради».

(Саҳиҳи Муслим – 1/61).

Расулуллоҳнинг таърифларига кўра, намоз инсон билан куфр ўртасини ажратиб турувчи тўсиқдир. Агар инсон намозни тарк этса, у билан курф ўртасида йўл пайдо бўлади.

Намозни кўп қазо қилиш оғир гуноҳ бўлиб, бундай ҳолга тушган одамнинг мусумонлигига путур етади. Унинг иймони хавф остида қолган бўлади.

Намоз вақти бўлганда мусулмон одам ҳар қандай ишни тўхтатади. Чунки намоз ўқиш оламлар Раббиси бўлган Аллоҳнинг ҳузурида қойим бўлиб, Унинг амрига таслим бўлишни англатади.

Ҳамма намозга турганда намоздан бўйин товлаб, бир четда туриш жуда ҳам қўрқинчли ҳолат. Фараз қилинг, мамлaкат подшоси бир жамоа одамларнинг устига келиб, уларга бир вазифани буюрса ва ишнинг тепасида бевосита ўзи бош бўлиб турса, одамлар ўзларини қандай тутадилар? Шундай пайтда биронта инсон подшоҳнинг буйруғига эътибор бермай тескарига қараб тура оладими? Агар бордию кимдир ўзини шунақа тутса, у одамнинг кейинги ҳолати нима бўлиши мумкин?

Аллоҳ таоло инсонга дунёдаги ҳар қандай подшоҳдан кўра яқинроқ ва ҳақлироқдир. У ҳатто инсонга унинг жон томиридан ҳам кўра яқиндир.

{وَنَحْنُ أَقْرَبُ إِلَيْهِ مِنْ حَبْلِ الْوَرِيدِ}

(ق: 16)

«Биз унга унинг бўйин томиридан ҳам яқинроқмиз».

(Қоф/16).

Аллоҳнинг яқинлигини ҳис қила олмаган одамнинг иймони бутун бўлмайди ва ана шундай одамгина намозни вақтида ўқий олмайди.

Аллоҳ сизга ҳам бизга ҳам комил иймон ато айласин.

Қолдирилган намозларни қандай ўқиш масаласида қуйидаги маълумотларга мурожаат қиласиз: