Очликдан ўлиш муқаррар бўлганда маййит гўштини ейиш мумкинми?

Бўлимлар: 22. Таом, ичимлик

Савол: Сиздан бир ҳадис тўғрисида сўрамоқчи эдим. "Агарда она очликдан ўладиган ҳолатга дучор бўлиб қолган бўлса, боласини  қовуриб ейишга ҳаққи бор", экан.

 Шунақа гап тўғрисида маълумот борми? Жавобингизни кутиб қоламан. Олдиндан катта раҳмат. Соғ бўлинглар. Аллоҳнинг ажри-савоблари бўлсин сизларга. Муҳсина. Жавоб: Субҳаналлоҳ! Астағфируллоҳ. Китобларда бундай ҳадис йўқ. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Одам болаларини мукаррам қилиб яратганини таъкидлар экан, бундан инсонлар шу мақомни сақлашлари лозимлиги англашилади. Шу билан бир қаторда дарҳақиқат, ер юзининг қайсидир нуқтасида ёки замоннинг қайсидир бир бўлагида қайсидир бир инсоннинг бошига очлик мусибати тушишини эҳтимолдан соқит қилинмайди. Бинобарин, Ислом Шариати бундай вазиятлар учун ҳам ўз ҳукмини жорий қилган. Фиқҳий қомусда "Мажбур бўлган (очликдан ўладиган ҳолга келган – тарж.) одамнинг инсон гўштини ейиши", деган бобда бундай ёзилган:

تَنَاوُل الْمُضْطَرِّ لَحْمَ إِنْسَانٍ: اتَّفَقَ الْفُقَهَاءُ عَلَى أَنَّ الْمُضْطَرَّ إِنْ لَمْ يَجِدْ إِلاَّ آدَمِيًّا حَيًّا مَحْقُونَ الدَّمِ لَمْ يُبَحْ لَهُ قَتْلُهُ ، وَلاَ إِتْلاَفُ عُضْوٍ مِنْهُ ، مُسْلِمًا كَانَ أَوْ كَافِرًا ، لأَِنَّهُ مِثْلُهُ ، فَلاَ يَجُوزُ أَنْ يُبْقِيَ نَفْسَهُ بِإِتْلاَفِهِ. (الموسوعة الفقهية الكويتية – 28 / 199).

"Фуқаҳоларнинг иттифоқларига кўра, мажбур бўлиб қолган одам учун ҳаёти дахлсиз бўлган бирор одамни – хоҳ у мусулмон бўлсин, хоҳ кофир бўлсин – ўлдириши ёки унинг бирор аъзосини нобуд қилиши мумкин эмас. Чунки у ҳам бунга ўхшаган инсондир. Бас, уни нобуд қилиб, шунинг эвазига ўзини сақлаб қолиши жоиз бўлмайди". (Ал-Мавсуа – 28/199). Шундан кейин фуқаҳолар хоҳ ҳалол, ҳоҳ ҳаром бирор егулик нарса топилмайдиган вазиятга тушиб қолган, очдан ўлиши муқаррар бўлган одамнинг ўзи ўлган маййит гўштини ейиши мумкинми, деган масалани ёритишган ва бу борадаги ихтилофларни зикр этишган.   

وَيَرَى الْمَالِكِيَّةُ وَالْحَنَابِلَةُ وَالشَّافِعِيَّةُ – فِي وَجْهٍ – أَنَّ الْمُضْطَرَّ لَيْسَ لَهُ أَكْل ابْنِ آدَمَ وَلَوْ مَاتَ (2) لِقَوْل النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : كَسْرُ عَظْمِ الْمَيِّتِ كَكَسْرِهِ حَيًّا. (أخرجه أبو داود (3/544) من حديث عائشة). (الموسوعة الفقهية الكويتية – 28 / 199).

"Моликийлар, ҳанбалийлар ва бир қавлда шофеийларнинг фикрлари шуки, мажбурлик ҳолатидаги инсон учун гарчи ўзи ўлган одам боласининг гўштини бўлса ҳам ейиш мумкин эмас. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: "Маййитнинг суягини синдириш уни тирик ҳолда синдириш билан баробардир". (Абу Довуд Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган)". (Ал-Мавсуа – 28/199). Фиқҳий мавсуада баъзи уламолар ўлимдан сақланиш учун маййит гўштини ейиш мумкин, деб айтганлари ҳам келтирилади.

قَال الْمَاوَرْدِيُّ : فَإِنْ جَوَّزْنَا الأَْكْل مِنَ الآْدَمِيِّ الْمَيِّتِ فَلاَ يَجُوزُ أَنْ يَأْكُل مِنْهُ إِلاَّ مَا يَسُدُّ الرَّمَقَ بِلاَ خِلاَفٍ ، حِفْظًا لِلْحُرْمَتَيْنِ .

قَال : لَيْسَ لِلْمُضْطَرِّ طَبْخُهُ وَشَيُّهُ ، بَل يَأْكُلُهُ نِيئًا ، لأَِنَّ الضَّرُورَةَ تَنْدَفِعُ بِذَلِكَ ، وَفِي طَبْخِهِ هَتْكٌ لِحُرْمَتِهِ ، فَلاَ يَجُوزُ الإِْقْدَامُ عَلَيْهِ ، بِخِلاَفِ سَائِرِ الْمَيْتَاتِ ، فَإِنَّ لِلْمُضْطَرِّ أَكْلَهَا نِيِّئَةً وَمَطْبُوخَةً (4) .

"Мовардий айтган: "Агар ўлик одамнинг гўштини ейиш жоиз дейдиган бўлсак, ундан жони чиқиб кетишдан сақлайдиган миқдордан ортиғини ейиши мумкин бўлмайди… У киши айтган: "Очдан ўлиши мумкин бўлган одам маййит гўштини пишириши ёки куйдириши мумкин эмас…" ). (Ал-Мавсуа – 28/199). Аллоҳ таолога истиғфорлар айтамиз ва барчамизни икки дунё ёмонликларидан асрашини сўраймиз. У Зотдан ҳамма мўминларга чиройли ҳаёт ато айлашини, ҳалол ризқларимизни кенгайтириб, ҳаром ишларни узоқ қилишини тилаймиз. Раббимиз бизга ато қилаётган беҳисоб неъматларнинг қадрига етадиган, У Зотга чиройли ибодат ва шукрона бажо қиладиган бўлайлик. Яратувчимиз бизни тоқатимиз етмайдиган синов ва мусибатлардан омон қилсин. Аллоҳумма солли ва саллим ала набиййина Муҳаммад ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаийн.