Намоздан сўнг салавот айтишга буюрилганми?

Савол: Намоздан кейин тасбеҳ, такбир, таҳлил ва дуодан сўнг салавот айтиш бидъатми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Намоздан кейин менга салавот айтинглар», деганми ёки саҳобалардан бирортаси шу ишни қилганми?

Бахтиёр.

Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш инсоннинг дунё ва охиратида жуда кўп яхшиликларга сабаб бўлувчи савобли ишлардан.

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ » مَنْ صَلَّى عَلَىَّ وَاحِدَةً صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ عَشْرًا «. (رواه مسلم)

Абу Ҳурайрадан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади». (Муслим ривоятлари).

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ قال قال رَسُولَ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : » إنَّ أَوْلَى النَّاسِ بِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَكْثَرُهُمْ عَلَيَّ صَلاةً «.(رواه أبو حاتم بنُ حِبَّان)

Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни менга энг яқин турадиган одам менга энг кўп салавот айтган одамдир». (Абу Ҳотим ибн Ҳиббон ривоятлари).

Аммо салавотни намознинг қайси ерида айтилади, деган саволга келсак, салавот намознинг ичида, яъни аттаҳийятуни ўқиб бўлгандан сўнг, салом бериш олдидан айтилади. Буни салавоти иброҳимийя, деб аталади. Намоздан салом бергандан кейин нима дуоларни, қайси зикрларни ўқишни ҳам Расулуллоҳ ўргатганлар. Аммо суннатда намоздан салом бергандан сўнг дарҳол салавот айтишга буюрилганини билмаймиз.

Салавотни эрталабки ва кечки зикрлар қаторида, Аллоҳга илтижо қилиш маҳалида ва яна бир қанча ўринларда айтилади. Инсон бўш вақтларида истаганча салавот айтиши ва беҳисоб ажрлар ҳосил қилиши мумкин.

Қўшимча маълумотлар:

/?p=4121

http://www.islamweb.net/ver2/fatwa/ShowFatwa.php?lang=A&Id=50119&Option=FatwaId