Қуръон тиловатидан сўнг “садaқоллоҳул-азим” дейиш жоизми?

Савол: Менинг саволим қисқа ва лўнда: Қуръон ўқигандан кейин «садaқоллоҳул-азим» дейишлик бидъатми ёки машруъми? Бизда шу нарса кўп ўқилади. Жавоб берсангиз, илтимос. Олдиндан раҳмат.

Умар.

Жавоб: Ушбу масала юзасидан «Исламвеб» саҳифасида нашр этилган фатвода бундай дейилган:

وأما المداومة على قول: صدق الله العظيم، بعد التلاوة ـ فقد ذكر جمع من المحققين من العلماء المعاصرين أنها بدعة إضافية، وقالوا هو ذكر مطلق، فتقييده بزمان، أو مكان، أو حال من الأحوال، لا بد له من دليل، إذ الأذكار المقيدة لا تكون إلا بدليل، ولا يمكن الاعتماد في ذلك على أصل الإباحة، للقاعدة الفقهية: الأصل في العبادات التحريم، والأصل في العادات الإباحة.

 «Аммо тиловатдан сўнг صدق الله العظيم дейишга доимий равишда амал қилиш ҳозирги замондаги бир гуруҳ тадқиқотчи уламолар назарида изофий бидъатдир. Уларнинг сўзларига кўра, бу – умумий тарзда айтиладиган зикр. Буни бирор замон ёки ёки бирор ҳолатга боғлиқ қилиб қўйишга ҳеч қандай далил йўқ. Чунки бирор нарсага боғлиқ зикрлар фақат далил билан жорий бўлади. Бу борада «Бирламчи ҳолат рухсатдир (الإباحة)», деган асосга суяниб бўлмайди. Чунки фиқҳий қоида бор: «Ибодатларда бирламчи асос – тақиқ, одатларда эса  –  рухсат». 

  وعلى ذلك فإن التزام هذه الصيغة بعد قراءة القرآن لا دليل عليه، والتعبد بما لم يشرع لا يجوز، وهو من المحدثات، لأنه لم يعرف في عهد النبي صلى الله عليه وسلم وصحابته والتابعين المداومة عليها، ولو كانَ هذا القَولُ مَشروعًا لَبَيَّنه النَّبيُ صلى الله عليه وسلم لأمَّتِه.

Шунга кўра Қуръон ўқигандан сўнг бу иборани айтишни одат қилиб олишга бирор ҳужжат йўқ. Шариатга киритилмаган нарса билан ибодат қилиш мумкин эмас. Бу кейин пайдо бўлган ишлардан саналади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва тобеийнлар даврларида буни давомли қилингани эшитилмаган. Агар бу қавл машруъ бўлганида Набий солллаллоҳу алайҳи ва саллам албатта умматларига буни баён қилган бўлар эдилар.

بل ثبت عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال لعبد الله بن مسعود ـ رضي الله عنه: اقرأ علي القرآن، فقال: يا رسول الله أقرأ عليك وعليك أنزل؟ قال: إني أحب أن أسمعه من غيري، فقرأت عليه سورة النساء حتى جئت إلى هذه الآية: فكيف إذا جئنا من كل أمة بشهيد وجئنا بك على هؤلاء شهيداً ـ قال: حسبك الآن، فالتفت إليه فإذا عيناه تذرفان.  مُتفق عَليه.

 Аксинча, Набий солллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлгани мана бундай. У зот Абдуллоҳ ибн Масъудга: «Менга Қуръон ўқиб бер, дедилар. Ибн Масъуд: «Ё Расулуллоҳ, Қуръон сизга нозил бўлган бўлса, уни сизга мен ўқиб бераманми?» дедилар. Расулуллоҳ: «Мен уни ўзимдан бошқадан эшитишни яхши кўраман», деб айтдилар. Ибн Масъуд дедилар: «Мен у кишига Нисо сурасини ўқидим. فكيف إذا جئنا من كل أمة بشهيد وجئنا بك على هؤلاء شهيداً оятига келганимда: «Энди тўхтасанг бўлади», дедилар. У кишига қарасам, кўзларидан ёш тўкилаётган экан». (Муттафақун алайҳи)».

(http://www.islamweb.net/ver2/fatwa/ShowFatwa.php?lang=A&Id=139452&Option=FatwaId)

Маълумки, ҳамма бидъатларнинг даражаси бир хил эмас. Баъзилари енгилроқ бўлади, баъзилари оғир. Юқоридаги фатвода ҳам صدق الله العظي дейишни «изофий бидъат», дейиш билан ҳақиқий бидъат эмаслигига ишора қилинган. Бизнингча Ўзбекистон каби Исломга қарши тўхтовсиз ва шафқатсиз репрессия давом этаётган мамлакатда бу ишни жиддий муаммо сифатида кўтариш тўғри бўлмайди, валлоҳу аълам.

قال الشيخ العلامة عبد العزيز بن باز: … والمقصود أن ختم القرآن بقول القارئ: صدق الله العظيم ـ ليس له أصل في الشرع المطهر، أما إذا فعلها الإنسان بعض الأحيان لأسباب اقتضت ذلك: فلا بأس به.

«Шайх аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ деганлар: «…  Хулоса – қори Қуръонни «садақаллоҳул-азийм» калимаси билан тугатиши учун покиза Шариатда асос йўқ. Аммо инсон баъзи пайтда бирор сабаб билан шундай қилса, бунинг зарари йўқ». (Юқоридаги манба).