Келишув миллий пулда, тўлов хорижий валютада…

Савол:

Савдо билан шуғулланамиз. Бизннинг ишимиз – насия. Клиентлар билан орамизда бир қанча вақтдан буён олди-бердимиз миллий пул билан. Лекин шу кунларда доллар курси кун сайин ошаяпти, нима қилишимиз керак? Олдиндан раҳмат.

Абдуллоҳ. Тожикистон.

Жавоб:

Савдо-тижорат ишларида қайси пул бирлиги билан муомала қилиш сотувчи ва харидорнинг ихтиёрига боғлиқ. Аммо бир молнинг нархини қайси пулда келишилган бўлса, ўша пул асосида олди-берди қилинади. Молнинг қиймати шу мол то сотиб олган эгасининг қўлига теккунча байъ қилинган кундаги пул билан ўлчанади. Лекин нарх қайси пулда келишилган бўлса ҳам тўловни икки томон ўзаро келишган ҳолда бошқа турдаги пулда амалга оширишлари мумкин. Бунинг шарти шуки, иккала турдаги пулнинг қиймати (курс) пул олинадиган кундаги қиймат бўлиши керак. Бай қилинган кундаги курс ҳисобга олинмайди.

Масалан, молингизни кеча 10 минг сўмга бaҳолаб сотдингиз. Бугун шу 10 минг сўмни долларда олишга келишдингиз. Бундай ҳолатда долларни ҳам, сўмни ҳам бугунги нархларда ҳисоблайсиз. Молнинг бaҳоcи эса 10 минг сўмдан ўзгармайди. Пул қўлдан-қўлга ўтаётган пайтда кечаги ёки сал аввалроқдаги курс эътиборга олинмайди.

عن عبدالله بن عمر رضي الله عنهما:

كنت أبيع الإبل بالبقيع بالدنانير فآخذ مكانها الدراهم وأبيع بالدراهم وآخذ مكانها الدنانير فأتيت النبي صلى الله عليه وسلم فذكرت ذلك له فقال:

«لا بأس بأن تأخذها بسعر يومها ما لم تتفرقا وبينكما شيء».

(رواه أبو داود )

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят:

«Мен туяни Бақиъда динорга сотар эдим ва унинг ўрнига дирҳам олар эдим. Дирҳамда сотиб, ўрнига динор олар эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб буни айтиб бердим.

У зот дедилар:

«Агар ўша куннинг баҳосида олсанг ва иккингизнинг орангизда бирор нарса қолдирмасдан ажралсангизлар, зарари йўқ».

(Имом Абу Довуд ривояти).

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg