Эри изсиз йўқолган аёл бошқа эрга тегса бўладими?

Бўлимлар: 18. Никоҳ

Савол: Бир аёлнинг эри чамаси 10 йил аввал изсиз йўқолган. Энди у аёл бошқа эрга тегса бўладими? Илтимос тезроқ жавоб ёзсангиз.
Сардор.

Жавоб: Золим ҳукмдорларнинг шафқатсиз сиёсатлари оқибатида пайдо бўлган бундай мусибатлар, яъни мусулмонларнинг бедарак йўқолишлари, ўғирлаб кетилишлари бугун Ўзбекистонда ҳам жуда кўплаб мусулмонларнинг қалбларини азобламоқда, минглаб ота-оналар, бевалар ва болаларни руҳий қийноққа солмоқда. Аллоҳ барчамизга ёрдам берсин. Яратган Зот тайин қилиб қўйган вақт етганда бу ишларнинг ҳисоб-китобини албатта Ўзи қилажак.

1. Расулуллоҳ замонларида содир бўлмаган ҳодиса;
2. Барча уламолар иттифоқ қилган қоида;
3. Йўқолган одам деб кимга айтилади?
4. Йўқолган одамнинг ҳуқуқлари;
5. Ғойиб бўлиш, йўқолиш, ҳибс қилиниш;
6. Агар аёл бошқа турмуш қуришни истаса;
7. Ғойибнинг аёли;
8. Йўқолган одамнинг аёли;
9. Маҳбуснинг аёли масаласи;
10. Агар аёл бошқа турмуш қуришни истамаса, никоҳ қанча давом этади?
11. Йўқолган одам учун қачон ҳукм чиқарилади?
12. Қозилик кимнинг вазифаси?
13. Агар йўқолган одам топилса…
14. Фатволардан намуналар;
15. Хулоса.

1. Расулуллоҳ замонларида содир бўлмаган ҳодиса

Фиқҳий қомусда келадики, турмуш ўртоғи йўқолган аёлнинг масаласи ҳақида Суннатда фақат биргина ҳадис ворид бўлган холос. У ҳам бўлса заиф ҳадис.

امرأة المفقود امرأته حتى يأتيها الخبر .
أخرجه الدارقطني ( 3 / 312 ) عن المغيرة بن شعبة ، وضعفه الزيلعي في نصب الراية 3 / 473

“Йўқолган одамнинг аёли то бир хабар келгунча унинг аёлидир”.

(Дора Қутний Муғийра ибн Шуъбадан ривоят қилган. Бу ҳадисни Зайлаий Насбурроя китобида заиф деган).

Бундай ҳодиса Расулуллоҳ замонларида содир бўлмагани боис бу ҳақда Қуръонда оят нозил бўлмаган ёки Расулуллоҳдан бирор саҳиҳ ҳадис келмаган. Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу замонларида шундай муаммо пайдо бўлганда унинг ечими Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳум ва бошқа саҳобалар томонларидан баён қилинган. Кейинчалик тобеинлар ва Ислом фуқаҳолари ҳам ўз ижтиҳодларини тақдим этишган. Улар турли шарт-шароитларни назарда тутган ҳолда бир неча хил мазмунда фатволар беришган. Бу фатволарнинг ҳар бири алоҳида аҳамиятга эга ва уларнинг ҳаммасининг ўз ўрни бор.

Фатволарни ҳаётга татбиқ этишда қайси ривоят қайси ҳолатга мувофиқ келишини тўғри аниқлаш жуда муҳим масаладир. Бу вазифа “Мен ҳам Ислом илмларидан хабардорман” деган ҳар қандай одамнинг иши эмас. Бу каби масалаларни ҳал қилиш Ислом қозисининг ваколатига киради. Қози мавжуд бўлмаган шароитда унинг ўрнини боса оладиган, омма томонидан эътироф этилган уламолар ёки ташкилотлар бу муаммони ҳал қилишлари керак бўлади.

Юқоридаги савол бўйича тавсиямиз шуки, агар эри изсиз йўқолган шахснинг аёли бу масалада бирор ҳукм ёки қарор чиқарилишини истаса, бу ҳақда унинг ўзи ёки валийси ўша юртнинг қозиси (муфтийси) ёки ёки исломий ташкилотга мурожаат қилиши лозим. Биз эса ҳозир қарор қабул қилиш учун эмас, балки билиб қўйиш учун ва гуноҳ-хатоларга кириб кетишдан сақланишга ёрдам бўлсин деб, мазкур масала бўйича мавжуд қавллар ва фатволардан баъзилари ҳақида тўхталамиз.

2. Барча уламолар иттифоқ қилган қоида

Аввало барча уламолар иттифоқ бўлган масала хақида.

الموسوعة الفقهية الكويتية:
الأَْحْكَامُ الْمُتَعَلِّقَةُ بِالْمَفْقُودِ :
يَتَعَلَّقُ بِالْمَفْقُودِ أَحْكَامٌ مُتَعَدِّدَةٌ مِنْهَا :
أ – زَوْجَةُ الْمَفْقُودِ
4 – مِنَ الثَّابِتِ شَرْعًا أَنَّ الْفِقْدَانَ لاَ يُؤَثِّرُ فِي عَقْدِ الزَّوَاجِ ، لِذَلِكَ فَإِنَّ زَوْجَةَ الْمَفْقُودِ تَبْقَى عَلَى نِكَاحِهِ ، وَتَسْتَحِقُّ النَّفَقَةَ فِي قَوْل الْفُقَهَاءِ جَمِيعًا ، وَيَقَعُ عَلَيْهَا طَلاَقُهُ وَظِهَارُهُ وَإِيلاَؤُهُ ، وَتَرِثُهُ وَيَرِثُهَا ، مَا لَمْ يَنْتَهِ الْفِقْدَانُ 4
(4) المبسوط 11 / 38 ، 39 ، والبناية على الهداية 6 / 60 ، والفتاوى الهندية 2 / 300 ، والمدونة 2 / 451 ، ومواهب الجليل 4 / 156 – 157 ، والأم 5 / 239 – 240 ، دار المعرفة ، ومغني المحتاج 3 / 398 ، والمغني 8 / 104

 

Фиқҳий қомусда зикр қилишларича, Шариатда собит бўлган аниқ қоида шуки, бир инсоннинг йўқолиши унинг ақди никоҳига таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун йўқолган одамнинг аёли барча фуқаҳоларнинг қавллари бўйича шу инсоннинг никоҳида қолади ва нафақага лойиқ бўлади.

Аммо агар аёл киши бошқага турмушга чиқишни истаса қандай йўл тутилади? Бу ҳақда суҳбат давомида гапирамиз. Ҳозир эса йўқолган одам деб кимга айтилиши ҳақида тўхталамиз…

15. Хулоса

Юқорида айтилган масалалардан маълум бўладики, турмуш ўртоғи йўқолган ёки ғойиб бўлган аёлларнинг Ислом динида белгилаб берилган аниқ ҳуқуқлари ва бурчлари бор. Бундай қонун-қоидалардан ўша аёлларнинг ўзлари ва яқин қариндошлари хабардор бўлишлари зарур. Токи жиддий хато ёки гуноҳга йўл қўйишдан сақланиш насиб бўлсин. Аёлларнинг зарар кўришлари олди олинсин.

Бундан ташқари айрим хулқи бузуқ кишиларнинг эри йўқолган ёки қамалган аёлларга тамаъ назари билан қараш йўллари ҳам кесилиши даркор. Бундай нохуш ҳолатлар ҳаётда учраб туради.

Йўқолган ёки ғойиб бўлган инсонларнинг ўз аёллари, қариндошлари ва омма мусулмонлар устида ҳуқуқлари борки, уларнинг бу ҳуқуқ ва шаънларини ҳимоя қилиш ҳаммамизнинг бурчимиздир.

Фиқҳий қомусда йўқолган одамнинг аёли масаласида икки хил қавл келтирилиб, бундай ёзилади:

الْقَوْل الأَْوَّل : ذَهَبَ ابْنُ شُبْرُمَةَ وَابْنُ أَبِي لَيْلَى وَالثَّوْرِيُّ وَأَبُو حَنِيفَةَ وَالشَّافِعِيُّ فِي الْجَدِيدِ ، وَهُوَ قَوْلٌ لِلْحَنَابِلَةِ – فِيمَا لَوْ كَانَ ظَاهِرُ غَيْبَتِهِ السَّلاَمَةَ – إِلَى أَنَّ الزَّوْجَةَ بَاقِيَةٌ عَلَى عِصْمَتِهِ ، فَلاَ تَزُول الزَّوْجِيَّةُ حَتَّى يَتَيَقَّنَ مَوْتُهُ أَوْ طَلاَقُهُ ، أَوْ تَمْضِي مُدَّةٌ لاَ يَعِيشُ أَكْثَرَ مِنْهَا ، وَهَذِهِ سُلْطَةٌ تَقْدِيرِيَّةٌ لِلْقَاضِي ، ثُمَّ تَعْتَدُّ بَعْدَ ذَلِكَ وَتَحِل لِلأَْزْوَاجِ.
(فتح القدير 3 / 313 . ط – الأميرية بولاق . 1315 هـ ، ابن عابدين 3 / 332 ، والزيلعي 3 / 312 ، مغني المحتاج 3 / 397 ، روضة الطالبين 8 / 400 ، المغني لابن قدامة 9 / 130 ، كشاف القناع 2 / 590

 

وَاسْتَدَلُّوا بِمَا رَوَاهُ الشَّافِعِيُّ عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ مَوْقُوفًا : امْرَأَةُ الْمَفْقُودِ امْرَأَةٌ ابْتُلِيَتْ ، فَلْتَصْبِرْ حَتَّى يَأْتِيَهَا يَقِينُ مَوْتِهِ ، وَعَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَال : قَال رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : امْرَأَةُ الْمَفْقُودِ امْرَأَتُهُ حَتَّى يَأْتِيَهَا الْبَيَانُ.

(حديث : » امرأة المفقود امرأته . . . » . أخرجه الدارقطني ( 3 / 312 ) من حديث المغيرة بن شعبة وضعفه الزيلعي في نصب الراية ( 3 / 473 ) .أَِنَّ عَقْدَهَا ثَابِتٌ بِيَقِينٍ فَلاَ يَرْتَفِعُ إِلاَّ بِيَقِينٍ ، وَلأَِنَّ الأَْصْل بَقَاءُ الْحَيَاةِ حَتَّى يَثْبُتَ مَوْتُهُ (مغني المحتاج 3 / 397 ، الروضة 8 / 400 ، سبل السلام 3 / 208

“Биринчи қавл: Агар ғойиб бўлган одамнинг тирик экани ҳақидаги фикр устун бўлса, аёли унинг никоҳида бўлади ва то эрнинг ўлими аниқ бўлмагунча ёки талоқ бергани маълум бўлмагунча ё эса бир инсон умрича вақт ўтмагунча никоҳ бузилмайди. Бу борада қарор чиқариш қозининг ҳаққидир…”

الْقَوْل الثَّانِي : ذَهَبَ عُمَرُ وَغَيْرُهُ مِنَ الصَّحَابَةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ ، وَمَالِكٌ وَالشَّافِعِيُّ فِي الْقَدِيمِ وَهُوَ رِوَايَةٌ أُخْرَى عَنِ الْحَنَابِلَةِ – فِي حَالَةِ مَا لَوْ كَانَتْ غَيْبَتُهُ ظَاهِرُهَا الْهَلاَكُ – إِلَى أَنَّ زَوْجَةَ الْمَفْقُودِ تَتَرَبَّصُ أَرْبَعَ سِنِينَ إِنْ دَامَتْ نَفَقَتُهَا مِنْ مَالِهِ ثُمَّ تَعْتَدُّ لِلْوَفَاةِ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا ، ثُمَّ تَحِل لِلأَْزْوَاجِ ، وَاسْتَدَلُّوا بِمَا رُوِيَ عَنْ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَال فِي امْرَأَةِ الْمَفْقُودِ : تَتَرَبَّصُ أَرْبَعَ سِنِينَ ثُمَّ تَعْتَدُّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا ، وَوَافَقَهُ فِي ذَلِكَ عُثْمَانُ وَعَلِيٌّ وَابْنُ عَبَّاسٍ وَابْنُ الزُّبَيْرِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ ، وَبِهِ قَال عَطَاءٌ وَعُمَرُ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ وَالْحَسَنُ وَالزُّهْرِيُّ وَقَتَادَةَ وَاللَّيْثُ وَعَلِيُّ بْنُ الْمَدِينِيِّ وَعَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ أَبِي سَلَمَةَ ، فَالتَّرَبُّصُ بِأَرْبَعِ سِنِينَ أَمْرٌ تَعَبُّدِيٌّ ، أَوْ أَنَّهُ أَكْثَرُ الْحَمْل عِنْدَهُمْ (شرح منح الجليل 2 / 386 ، جواهر الإكليل 1 / 389 ، الزرقاني 4 / 212

 “Иккинчи қавл: Умар ва бошқа саҳобалар (разияллоҳу анҳум) фикрларига кўра, ҳамда Молик ва Шофеийнинг (аввалги) сўзларига қараганда, (бу ҳанбалийларнинг ҳам бир ривоятлари) агар ғойиб бўлган одамнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фикр устун бўлса, йўқолган одамнинг аёли эрининг молидан нафақа олиб турган ҳолда тўрт йил кутади. Сўнг вафот этган одамнинг аёли сифатида тўрт ойу ўн кун идда сақлайди…”

Бедарак йўқолган инсонни вафот этган деб ҳукм қилиш Шариат қозисининг ваколатига киради. Агар аёл кишининг ўз иффатини сақлай олиш масаласи кўндаланг бўлса, бунда ҳам қозининг ҳукмига эҳтиёж сезилади. Мусулмонлар яшайдиган диёрларда бундай масалаларни Исломга мувофиқ ҳолда ҳал этишга масъул бўлган олимлар ёки идоралар мавжуд ва ўша идоралар қозилик вазифасини бажарадилар.