Ёш болаларнинг кўрпачасидаги суратлар ҳукми

Савол: Мен Туркияда ишлайман. Бизнинг ишхонада ёш болаларни кўрпачаларини, болишларини чиқарамиз. Лекин буларда айиқнинг она-бола сурати бор. Биз турган шаҳарда иш топиш озгина муаммо. Хуллас шу ерда ишласак бўладими ё йўқми?

Абдураҳмон.

Жавоб: Бошқалар томонидан ёш болалар учун ишланган сурат агар ҳурматланадиган тарзда эътибор қилинмаса, ундан бирор зарур мақсадда фойдаланишнинг зарари йўқ, валлоҳу аълам.

Фиқҳий қомусда ёзилади:

وَأَمَّا إِذَا اقْتُنِيَتِ الصُّورَةُ – وَهِيَ مُمْتَهَنَةٌ – فَلاَ بَأْسَ بِذَلِكَ عِنْدَ الْجُمْهُورِ ، كَمَا لَوْ كَانَتْ فِي الأْرْضِ أَوْ فِي بِسَاطٍ مَفْرُوشٍ أَوْ فِرَاشٍ أَوْ نَحْوِ ذَلِكَ. (الموسوعة الفقهية الكويتية – 1 2 / 119- 118).

«Агар сурат таҳқирланган ҳолатда турадиган бўлса, жумҳур уламолар назарида зарари йўқ. Бунга ерга ишланган суратни ёки солиб қўйилган палосдаги ё эса кўрпачадаги ёки шу каби нарсалардаги суратларни мисол қилиш мумкин». (Ал – Мавсуатул – фиқҳийя-  12/118-119).

عن عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَدِمَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ سَفَرٍ وَقَدْ سَتَرْتُ بِقِرَامٍ لِي عَلَى سَهْوَةٍ لِي فِيهَا تَمَاثِيلُ فَلَمَّا رَآهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ هَتَكَهُ وَقَالَ أَشَدُّ النَّاسِ عَذَابًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ الَّذِينَ يُضَاهُونَ بِخَلْقِ اللَّهِ قَالَتْ فَجَعَلْنَاهُ وِسَادَةً أَوْ وِسَادَتَيْنِ. (البخاري ومسلم).

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафардан келдилар. Шунда мен токчамни суратлари бор юпқа парда билан тўсиб қўйган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўргач йиртдилар ва дедилар: «Қиёмат куни энг қаттиқ азобланадиган одамлар Аллоҳ яратган махлуқотларга ўхшатишга ҳаракат қилган одамлардир». Бас, биз у пардани битта ёки иккита кўрпача қилдик». (Бухорий ва Муслим).

Шу айтилганларга кўра оёқ тагига ташланадиган нарсаларда жонли нарсаларнинг сурати бўлса, улардан фойдаланиш жоиз. (http://islamqa.com/ar/ref/143709)