Меросни ким тақсимлайди?

Бўлимлар: 28. Мерос

Савол: Бир одамнинг 6та фарзанди бор эди. 3таси қиз, 3таси ўғил. У одамдан бир ҳовли қолган. Шу кунда ҳовли талаш бўлиб қолди. Шаръан қандай тақсимланиш керак? Шуни тушунтириб берсангиз. Бу жуда зарур. Ҳовли эски шаҳарда ўртача 50 минглар турса керак ва у ҳовлида битта оила тура олади.

Фотима.

Жавоб: Мерос тақсимоти ниҳоятда нозик масала бўлиб, бундай ўринларда албатта шайтон ҳозир бўлади ва одамларнинг орасини бузиш учун қаттиқ васваса бошлайди. Шунинг учун мерос устида турганлар Аллоҳдан қаттиқ қўрқишлари ва шайтоннинг шарридан Аллоҳнинг паноҳига қочган ҳолда сўз айтишлари, қадам босишлари лозим.

Қуръони каримда эркак кишига аёлга бериладиган ҳақнинг икки баробари берилиши айтилган. Аммо бу ҳукмни ҳар бир одам ўз билганича татбиқ қилиши асло мумкин эмас. Аксинча, мерос масаласини тўғри ҳал қилиб бериш учун шу соҳанинг олимларига мурожаат қилиш фарз бўлади. Мурожаат қилинадиган одам эса бу масала билан бевосита танишиши керак. Шу сабабли меросхўрлар ўзлари яшаётган шаҳардаги шундай ишлар учун тайинланган масъул шахснинг олдига боришлари шарт. Сиз ҳам мерос талашаётган одамларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайинланган шахснинг олдига боришлари лозимлигини айтсангиз, тўғри иш қилган бўласиз, иншоаллоҳ.