Табрик ва тилаклар

Бўлимлар: Табриклар

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли устоз, сизни, оила аъзоларингизни ва бу саҳифага кириб илм истаган барча аҳли Ислом биродарларни Аллоҳнинг улуғ кунлари билан қутлайман. Ер юзидаги барча мазлум мусулмон биродарларга Раббимиз нажот ва офият берсин. Аллоҳ таоло бу саҳифа орқали давом этиб бораётган дарсларни фойдали ва давомли қилсин.

Умму Муҳаммад.

Таҳририятдан: «Ислом Овози» саҳифаси хизматчилари барча мусулмонларни, жумладан табрик йўллаган дўстларни Ийдул-Азҳо муносабати билан чин юракдан қутлайдилар. Яхши тилакларингиз амалга ошсин. Хонадонларингиз ва юртларингизга баракот ва нусратлар ёғилсин. Аллоҳу Раббулоламийн маҳбус ва мазлум бандаларининг қалбларига ийд хурсандлигини етказишга вакил бўлган, озодлик ва ғолиблик нашъасини ато айлайдиган, ёвуз кучлар ёмонлигини даф этадиган Азиз Зотдир.

Унинг Ўзига ҳамдлар бўлсин. Расулуллоҳга, у зотнинг оила аъзолари ва саҳобаларига, уларга эргашганларга Қиёматга қадар салом ва салавотлар ёғилсин.