Шом намозидан олдин ўқиладиган 2 ракъатлик нафл ҳақида

Бўлимлар: 02. Намоз

Савол. Саволим шом намозидан олдин ўқиладиган 2 ракатлик нафл намози ҳақида. Ҳанафий мазҳабида бу пайтда намоз ўқиш макруҳ дейилган. Устоз сиздан илтимос бу намоз ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Бу намозни ўқисак бўладими? 

Умиджон.

Жавоб: Аллоҳ таоло Ислом аҳкомларига холис муносбатда бўлаётганингиз ва савобли амални ғанимат билаётганингиз учун улкан ажрлар ато қилсин.

Биз саволда сўралган масала хусусида «Исламвеб» саҳифасида эълон қилинган фатво матни ва таржимасини келтириш билан кифояланамиз. Токи, муҳтарам ўқувчиларнинг ўзлари ҳам тафаккур юритишларига имкон бўлсин.  

***

رقـم الفتوى : 9389

عنوان الفتوى :         أقوال الأئمة الأربعة في سنة المغرب القبلية

تاريخ الفتوى :          الأربعاء 5 جمادي الأولى 1422 / 26-7-2001

السؤال

ما حكم صلاة ركعتين قبل فرض المغرب على رأي المذاهب الأربعة؟ بارك الله فيكم.

الفتوى

الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله وعلى آله وصحبه أما بعد:

فإن صلاة الركعتين بعد الغروب وقبل صلاة المغرب تكره عند الأحناف. انظر: مجمع الأنهر في شرح ملتقى الأبحر ج/1، ص/110 كتاب الصلاة.

وعند المالكية: قال في مختصر خليل: «وكره – يعني: النفل – بعد فجر، وفرض عصر إلى أن ترتفع قيد رمح وتصلى المغرب».. انتهى.

وإنما كرهت الصلاة عندهما في هذا الوقت من أجل أنها قد تجر إلى تأخير المغرب عن أول وقتها.

وصلاة هاتين الركعتين عند الشافعية سنة غير مؤكدة على القول الصحيح في المذهب. انظر المجموع ص/ 502. ج/3.

وهما عند الحنابلة جائزتان لا تكرهان ولا تستحبان، وقيل بسنيتهما. انظر: حاشية الروض المربع شرح زاد المستقنع ج/2. ص/218.

والحق أنهما قد ثبتتا بأقسام السنة الثلاثة: فعله صلى الله عليه وسلم، وتقريره، وأمره، فعن عبد الله بن مغفل رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «صلوا قبل المغرب، صلوا قبل المغرب» ثم قال في الثالثة: «لمن شاء…» وفي رواية ابن حبان أن النبي صلى الله عليه وسلم صلى قبل المغرب ركعتين».

وفي مسلم عن أنس رضي الله عنه قال: «كنا نصلي ركعتين بعد غروب الشمس، وكان النبي صلى الله عليه وسلم يرانا، فلم يأمرنا ولم ينهنا، وعنه أيضاً قال: » كنا بالمدينة فإذا أذن المؤذن لصلاة المغرب ابتدروا السواري فركعوا ركعتين حتى أن الرجل الغريب ليدخل المسجد فيحسب أن الصلاة قد صليت من كثرة من يصليها) رواه مسلم وعلى هذا فسنية هاتين الركعتين لا مرية فيها، فالراجح هو مذهب الشافعية.

والله أعلم.

المفتـــي:       مركز الفتوى

***

Фатво  рақами: 9389 

Фатво санаси: Чоршанба, Жумодил уло, 1422/2001.07.26

Фатво номи: Шомдан аввал ўқиладиган суннат ҳақида тўрт имомнинг қавллари

Савол: Тўрт мазҳаб наздида шомнинг фарзидан аввал ўқиладиган икки ракъат намознинг ҳукми нима? Аллоҳ сизларга барака ато айласин.

Фатво

Аллоҳга ҳамдлар, Расулуллоҳга ва у зотнинг оила аъзолари, ҳамда асҳобларига дуо ва саломлар ёғилсин.

Қуёш ботгандан сўнг, шомни ўқишдан аввал икки ракъат намоз ўқиш ҳанафийлар наздида макруҳ саналади. (Қаранг: Мажмаул анҳур фи шарҳи мултақал абҳур, Намоз китоби, 1/110).

Моликийлар наздида: Мухтасар Халилда келади: «Фажрдан сўнг кун бир найза бўйи кўтарилгунча, асрнинг фарзидан кейин шом ўқилгунча нафл ўқиш макруҳдир».

Бу икки мазҳабга кўра бу вақтда намоз ўқишнинг макруҳлиги шомни аввалги вақтидан кечиктириб ўқишга сабаб бўлишидир.

Бу икки ракъат намоз шофеийлар назарида мазҳабдаги саҳиҳ қавлга кўра таъкидланмаган суннатдир. (Қаранг: Алмажмуъ, 3/502).

Бу икки ракъат ҳанбалийлар наздида ихтиёрий совғадир. Макруҳ ҳам суннат ҳам эмас. Баъзилар суннат деган. (Қаранг: Ҳошиятур равзил мурбиъ шарҳу зодил мустақниъ, 2/218).

Тўғриси,  бу икки ракъат суннатнинг уч хил йўли: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қилган ишлари, тақрирлари ва буйруқлари билан собит бўлган. Абдуллоҳ ибн Муғаффал разияллоҳу анҳудан ривоят. У киши дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Шомдан аввал намоз ўқинглар, шомдан аввал намоз ўқинглар». Кейин учинчи марта гапирганларида: «Бу хоҳлаган одам учундир», дедилар. Ибн Ҳиббон ривоятида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шомдан аввал икки ракъат намоз ўқидилар, дейилган.

Муслим китобларида Анас разияллоҳу анҳудан ривоят келтирилади. У киши айтади: «Биз қуёш ботгандан сўнг икки ракъат намоз ўқир эдик. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни кўрар эдилару буюрмас ҳам эдилар, қайтармас ҳам эдилар». Яна Анасдан ривоят қилинади. У киши деди: «Биз Мадинада эдик. Муаззин шом намозига азон айтган пайтда одамлар устунлар томонга шошиб қолар эдилар. Ҳатто четдан келган одам масжидга кириб, намоз ўқиётганларнинг кўплигидан намоз ўқиб бўлинибди, деб ўйлар эди». Муслим ривоятлари. Шунга кўра бу икки ракъатнинг суннат эканида хеч бир шубҳа йўқ. Рожиҳи шофеийлар мазҳабидир. Валлоҳу аълам.

Фатво маркази.

http://www.islamweb.net/ver2/fatwa/ShowFatwa.php?Option=FatwaId&lang=A&Id=9389