Ҳайз ҳолатида Қуръон ўқиса бўладими?

Савол: Аёллар ҳайз ҳолатида Қуръонни ушламасдан, қараб ўқисалар бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Абдулҳаким.

Жавоб: Ҳайз кўрган аёл намоз ўқиш, рўза тутиш ва Каъбани тавоф қилишдан тийилиши вожибдир. Бу масалада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан очиқ кўрсатмалар борлиги учун барча уламолар иттифоқ қилганлар. Қуръон тиловат қилишни эса олимларнинг мутлақ кўпчиликлари (жумҳур уламолар) ҳайздаги аёл учун намоз, рўза ва тавоф қаторида тақиқланган иш эканини айтишган…

عن عبد الله بن أبي بكر ، أن في الكتاب الذي كتبه رسول الله صلى الله عليه وسلم لعمرو بن حزم أن لا يمس القرآن إلا طاهر.
الراوي: عبدالله بن أبي بكر بن حزم
المحدث: ابن عبدالبر
المصدر: التمهيد
الصفحة أو الرقم: 17/396
خلاصة الدرجة: الدليل على صحة الكتاب تلقي جمهور العلماء له بالقبول
www.dorar.net

 

Абдуллоҳ ибн Аби Бакрдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Амр бин Ҳазмга ёзган мактубларида мана бу сўз бор эди: “Қуръонни фақат пок одам ушласин ”.