Туклардан тозаланиш муҳлати

Савол: Ҳаром тукларни қанчада тозалаб туриш керак?

Анвар.

Жавоб:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ الْفِطْرَةُ خَمْسٌ الْخِتَانُ وَالِاسْتِحْدَادُ وَنَتْفُ الْإِبْطِ وَقَصُّ الشَّارِبِ وَتَقْلِيمُ الْأَظْفَارِ.

(رواه البخاري ومسلم وغيرهما).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Соғлом табиат аломати бештадир: хатна қилиш, киндик ости тукини қириш, қўлтиқ ости тукини юлиш, мўйловни қисқартириш ва тирноқни олиш». (Бухорий, Муслим ва бошқалар).

Туклардан тозаланиш муҳлати мана бу ҳадисда баён қилинган:

عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال :

وَقَّت لنا رسول الله صلى الله عليه و سلم في قص الشارب وتقليم الأظفار وحلق العانة ونتف الإبط أن لا نترك أكثر من أربعين يوما وقال مرة أخرى أربعين ليلة.

(رواه النسائي، قال الألباني : صحيح).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга мўйлов қисқартириш, тирноқ олиш, киндик ости тукини қириш, қўлтиқ тукини юлишни қирқ кундан ўтказиб юбормасликни тайинладилар…

(Имо Насоий ривотлари, Албоний: саҳиҳ).

Бу айтилган ишлар жуда қадим замонлардан бери пайғамбарлар амал қилиб келган суннатдир. Бу вазифаларни қирқ кунга еткизмасдан бажарган яхши ва бу покиза табиатли инсонларнинг одатларидир.

Ортиқча туклар ва тирноқ олиш аёллар учун ҳам тегишли. Тукларни кетказишда махсус дориларни қўллаш мумкин.

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi

Саволлар ва фикр-мулоҳазалар учун телеграм ва ватсАп тармоғидаги рақамимиз:

+46705555548