Аёл киши қаерда идда сақлайди?

Бўлимлар: 16. Аёл, оила

Савол: Опам турмуш қурганига беш йил бўлди. Бир ярим ой аввал турмуш ўртоғи оламдан ўтди. Опам оғир касал бўлиб қолганлиги сабабли ўз онасиникига бориб даволанишликка мажбур бўлган. Опам ўз иддасини куёвининг уйида сақлаши керакми ёки онасиникида сақласа ҳам бўлаверадими?

Опам ўғил фарзанд кўрганларига тўрт йил бўлган бўлса, ҳалигача қайнонаси опамга бермайди. Болани ҳаттоки она ҳам дедирмасдан тарбия қилиб қўйган. Опам қайнонасиникида унинг зулми сабабли ҳеч ҳам яшашга тоқат қила олмайди. Агар ўз онасиникига келса, бола кимда қолиши керак, онадами ёки қайнонадами? Опам бу саволларга жавоб топа олмай жуда қийналмоқда. Жавоб излаб Шахар Қозиётига кирди. У ердагилар, “Сен туфайли эринг ўлган бўлса керак. Бизга эрга тегиш учун фатво сўраб кирдингми?! Модомики ўлган эринг талоғингни бермаган экан, турмушга чиқишга хаққинг йўқ” деб, сўрамаган нарсаларини юзига солиб ва яна бир қанча танқидий сўзларни айтиб чиқариб юборган. Улар опамнинг битмаган ярасига туз сепдилар. Ана шундай “динни бузиб кўрсатадиган ва адаштирувчи сарой имомларига Аллоҳнинг … ” деб айтгиси келади кишининг. Агар давлатнинг суд идорасига мурожаат қилганида буларчалик дашном бермаган бўларди. Лекин опам ҳамма иши шаръий йўл билан хал бўлишини истайди. Ана шу кундан бери опам қийин ахволда, ҳар куни йиғлайди. Ҳурматли домла, сиздан илтимос қиламиз, шу саволларга жавоб бериб, мавзунини ёритиб берсангиз. Ана шу бева аёл ниҳоятда хурсанд бўлган бўлар эди. Жавобингизни кўпчилик бўлиб кутиб қоламиз иншоаллоҳ.

Ўш шаҳридан Мадина.