Табриклар учун ташаккурлар

Бўлимлар: Муносабат

«Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бутун мусулмон уммати учун улуғ байрам, шу сабабли барча биродарларим сизга ўзларининг салом ва табрикларни етказиб қўйишимни сўрашганди. Тошкентнинг … қишлоғидан. Аллоҳ рози бўлсин сизни яна кўриб, овозингизни эшитиб хурсанд бўлдик. Ийди Қурбон ҳайити муборак бўлсин! Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Равшан.

«Ийди Қурбон муборак бўлсин! Аллоҳ таоло Сизнинг ва барча илм эгаларининг ризқига, умрига ва Аллоҳ йўлидаги барча ҳаракатларига файзу-баракотларини берсин!

Аллоҳ таоло бизга ва зурриётларимизга ҳам Ўзи рози бўладиган бандаларидан бўлишимизга ёрдам берсин! Амийн.

Бахтиёр.

Бизга ушбу Ийд кунларида табрик йўллаган барча ака-укалар ва опа-сингилларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Алоҳ таоло яхши тилакларингизни рўёбга чиқарсин. Сизга ҳам, бизга ҳам икки дунё саодатини насиб айласин. Ўзбекистон аҳли ва ўзбекстонликлар хонадонларига Раббимиз Ўз нурларини ато қилсин…