«Бугун ийд куни деб эълон қилинди, аммо бизда ҳайит эртага…»

Бўлимлар: 08. Суннат

Савол: Ассалому алайкум! Сизни Ийди Рамазон билан чин қалбдан муборакбод этаман.
Ўзбекистонда ийд куни 1 – октябрдан деб белгиланганди. Бошқа кўпгина мамлакатларда ҳайит 30 – сентябрдан эканлигини биз кечроқ эшитдик. 30 – кун рўзасини охиригача етказиш керакми ёки йўқми, била олмай бошимиз қотиб қолди. Баъзилар рўзани очиб юборди, қолганлар охирига етказиб қўйишга қарор қилишди. Мен ифтор маҳалигача жавоб топиш учун вақт жуда қисқа бўлганлиги туфайли Курайб разияллоҳу анҳудан ривоят бўлган ҳадисга мувофиқ куннинг охирига қадар тутиб қўйишга қарор қилдим.

Бунга сизнинг фикрингиз қандай. Шу ишимиз жоизми? Бугун сиздан жавоб олмаслигимиз табиий ҳолат. Қани эди, агар иложи бўлса ифтор маҳалигача жавобини билсак. Аллоҳ сиздан ҳам биздан ҳам рози бўлсин. Агар бугун рўза тутиб гуноҳга ботган бўлсак, ўзи мағфират қилсин. Аввалдан раҳмат.

Беҳзод.