Намоз ўқимайдиган кишига закот берса бўладими?

Бўлимлар: 04. Закот

Савол: Закотни намоз ўқимайдиган, рўза тутмайдиган қариндошимга берсам бўладими?

Ҳурмат билан Мираббос.

Жавоб: Бу масала уламолар ўрталарида «намоз ўқимайдиган одам мусулмонми ёки кофирми» деган қадимий баҳсга боғлиқ ҳолда ҳал қилинади.

Намоз ўқимайдиган одам икки турли бўлади. Бири намознинг фарзлигини тан олади, аммо ялқовлигидан ва нафсини қўлга ола билмаганидан намоз ўқимай юради. Буни осий дейилади…