Душанба – муборак Рамазоннинг биринчи куни!

Бўлимлар: Муносабат

إن الحمد لله نحمده ونستعينه ونستغفره ونعوذ بالله من شرور أنفسنا ومن سيئات أعمالنا من يهده الله فلا مضل له ومن يضلل فلا هادي له وأشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له وأشهد أن محمدا عبده ورسوله.

Азиз биродарлар, ҳурматли ака-укалар, муҳтарама онахонлар, опа-сингиллар!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Кеча шанба куни кечки пайт дунёнинг бир қатор мамлакатлари муборак Рамазон ойи ҳақида севинчли хушхабар ва баёнотлар тарқатдилар. Уларга кўра ҳижрий 1429, мелодий 2008 йилнинг Рамазон ойи иншоаллоҳ, эртага душанба куни бошланади. Бугун якшанба куни кечқурун таровиҳ намозини ўқишга киришилади.
Саудия Арабистони Олий маҳкамаси мажлисининг шанба куни эълон қилган қарорига кўра якшанба муборак Шаъбон ойининг якунловчи кунидир. Чунки шанбага ўтар кечаси янги ой туғилгани ҳақида бирор хабар кузатилмади. Кўрфаз давлатларининг аксарида, жумаладан Миср, Қатар, Яман, Ироқ уламолар ҳайъатларининг шанба куни кечки пайт маълум қилишларича, душанба куни муборак Рамазон ойининг биринчи кунидир.

Шунингдек Босния-Герцоговина, Хорватия, Словения, Руминия, Сараево, Македония, Косово, Русия, Туркия, Франция, Голландия, Белгия, Филиппин, Канада, Америка Қўшма Штатлари, Мексика давлатлари Рамазон душанба кундан бошланишини тасдиқладилар.

Саудия Арабистони подшоҳлик девонининг шанба куни тарқатган баёнотида айтилишча, Олий маҳкама ўзининг доимий ҳайъати иштирокида ҳилол кўрилгани ҳақидаги хабар пайдо бўлишини диққат билан кузатган ҳолда 1429 йил 29 Шаъбон, 2008 йил 31 август шанба куни шомдан сўнг мажлис ўтказди. Баёнот соҳиблари шанбага ўтар кечаси ҳилол зоҳир бўлгани кўрилгани ҳақида бирор киши томонидан хабар берилмагани сабабли 1 сентябр душанба куни муборак Рамазон ойининг биринчи куни деб тасдиқладилар ва шу муносабат билан мусулмонларни табрикладилар…