Аҳли байтнинг ҳурматлари

Шайх Обидхон қори, Швеция
1429 ҳ. 23 шаъбон (2008 м. 24 август)

Савол:

Эшонлар ва хўжалар динимизда ҳақиқатан ҳам борми? Муқаддас Ислом динимиз уларни қандай баҳолайди? Ҳозирда уларнинг баъзилари Русияга ҳам келиб, мурид овлаб пул ишлашяпти. Аллоҳ ҳар бир солиҳ амалингизга Уҳуд тоғидек ажри азим ато этсин, омин.

Муҳаммадий, Санкт-Петербург.

Жавоб:

Ҳақиқатан ўзбек, тожик ва кўпгина туркий халқларда эшонлар ва хўжалар деб аталадиган тоифа мавжуд ва улар ўзларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам авлодлари деб ҳисоблашади. Арабларда бу табақани саййидлар ва шарифлар (ас-сода, ал-ашроф) деб номлашади.

Ислом динимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини, Аҳли байтлари, яъни оила аъзолари ва авлодларини ҳурмат билан ёд этиш, уларни яхши кўриш буюрилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Аҳли байтни улуғлаб зикр қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадиси шарифларида Аҳли байтнинг ҳурматини сақлашга буюрганлар. Аммо Аҳли байт шарафига мушарраф бўлишнинг икки шарти бор:

1. Насаби далил-ҳужжат билан собит бўлиш;

2. Солиҳ амал соҳиби бўлиш;

  • Саҳобалар ва Аҳли байтни яхши кўриш иймон аломати;
  • Аҳли байтга кимлар киради?
  • Амаллари яроқсиз одам учун насаб фойда бермайди;
  • Ҳозирги замонда ҳам Расулуллоҳнинг авлодлари мавжудлиги.