«Никоҳ узугини қайси қўлга тақиш лозим?»

Бўлимлар: 18. Никоҳ

Авваламбор, сизни бу саҳифада кўриб алҳамдулиллоҳ, жуда қувондим. Аллоҳ сизни ҳамда барча оила-аъзоларингизни Ўз паноҳида асрасин, омин, я Роббал-аламин. Аллоҳ шу сайтни очишда ўз ҳиссасини қўшган барча мўминлардан рози бўлсин, омин.

Савол: Mен АҚШнинг Флорида штатиданман. Бу ерларда барча одамлар никоҳ узугини чап қўлининг 4 – бармоғига тақадилар. Аммо бизларда (Тошкентда) ўнг қўлга тақишар эди. Доим шу масалада ўйланиб қоламан. Илтимос, саволимга жавоб берсангиз. Никоҳ узигини қайси қўлга тақиш лозим ва аҳамияти борми?

Бир биродарингиз.

Жавоб: Исломда никоҳ узуги деган ном билан узук тақиш йўқ. Уламолар бундай одатдан воз кечиш кераклигини таъкидлашади. Чунки агар бу одат тарихига назар солсак, унинг қадимги римлик мушриклардан қолган одат эканини кўрамиз. Аммо бирор муносабатга боғламасдан узук тақиш мумкин. Аёллар тилладан, эркаклар кумушдан ясалган узук тақадилар. Аёллар узукни қайси бармоққа тақишларида ҳеч қандай фарқ йўқ. Аммо эркаклар узукни фақат кичик бармоққа тақадилар…

• Совчи қўйиш ва ҳадя бериш жоиз;
• Ўзга дин вакилларининг одатларига эргашилмайди;
• Исломда узук тақиш суннатининг тартиби.