Уй ремонт қилувчилар бутларни жойлаштиришлари шартми?

Савол: Бизнинг касбимиз ҳар-хил одамларнинг уйларини ремонт қилиш. Мижозларимиз турли-туман одамлар бўладилар. Мусулмонлардан тортиб, ҳинд бутпарастларигача. Баъзида мижозларнинг уйида мебелни у ёқ-бу ёққа суришимиз керак бўлади. Шу билан бирга ҳиндларнинг буддаларини ёки христианларнинг бутларини ёки – афсус – айрим мусулмонларнинг уйларига қўйган ҳайкалчаларини, деворларига осиб қўйган расмларини четга олиб, ишимизни битиргач, яна жойига қўямиз. Шу қилаётган ишимизга ҳаром аралашиб қолмаётганимикан деб баъзида шубҳаланиб қоламиз. Шу масалага ойдинлик киритиб беринг, илтимос.  Абдураҳмон.