«Ислом маданияти пойтахти»да бўлаётган ишлар

Бўлимлар: 24. Сиёсат

Савол: Мен 2007 йилда Тошкентнинг «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилиниши сабабини сўрамоқчи эдим. Зеро, ҳозирги кунда юртимизда ажойиб воқеалар содир бўлмоқда. Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсиз. Одамларни нимадан кўпроқ қайтарсангиз, шунга кўпроқ талпинар эканлар. Ўзбекистонда Исломга тазйиқ кучайган сари намозхонлар сафи кенгайиб бормоқда. Шундан бўлса керак, Ислом талабларига жавоб берадиган ошхоналар кўпайиб қолган эди. Мантиқан ўйлаб қаралса, ҳаром ичимликлар қўйиладиган ошхоналарда бир «алкаш» 4 соатдан кам ўтирмайди. Бу эса ошхонага иқтисодий зарар. Ароқ қўймай, “ҳалол” деб ёзиб қўйилган ошхоналарга одамлар кўпроқ киради. Балки «ҳалол» ошхоналарнинг кўпайишига сабаб шудир. Лекин масаланинг бошқа томони бор.

«Ислом маданияти пойтахти»да биргина ёзилмаган қарор билан ароқ қўйилмайдиган ошхоналарнинг деярли ҳаммаси беркитилди. Эмишки, бундай ошхоналарда “ваҳҳобий”лар йиғилар эмиш. Яна қизиқ томони шундаки, ким иймон билан, ким пул мақсадида ошхона очгани аён бўлди. Қарор чиқишидан олдин бир рус ҳамкасбим билан ана шундай ошхоналардан бирига кирган эдик. Ўшанда ҳамкасбимизга чекишга ҳам рухсат берилмаган эди. Биз ўша ерга қарордан сўнг ҳалол деб ўйлаб яна бир кирсак, ҳаром ичимликлар у ёқда турсин чилим ҳам қўйиб қўйилибди. Чунки қарордан кейин у ерга ҳеч қандай намозхон кирмайдиган бўлган экан.

Баъзилар “ҳалол” ёзувини бекитиб қўйиб ишни давом эттирмоқда.

Ана шундай шаҳарни USESCO қайси юз билан Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилганини тушуна олмаяпмиз.

Б.