«Бўлажак аёлим билан телефонда гаплашиб турсам бўладими?»

Савол: Мен бир қиз билан унаштирилганман. Тўйга қадар орада муддат бўлгани учун у қиз билан телефонда суҳбатлашиб туриш ҳақида кўп ўйладим. Баъзи кишиларнинг маслаҳатлари, ота-онамнинг хоҳишлари ва ўзимнинг ҳам хотиржамлигим учун у қиз билан телефонда суҳбатлашиб, ҳол-аҳвол сўраб туришга мажбур бўлаяпман. Агар алоқани тамоман узсам, бу ишим фитналарга сабаб бўлади деб ўйлайман. Телефон суҳбатида чегарадан чиқмасликка ҳаракат қиламан. Қилаётган ишимни фақат баъзи олимлар мақуллашади, лекин тўғридан-тўғри телефон орқали суҳбатдан қайтаришади. Ўзим бу қилинаётган суҳбатдан ҳеч қандай нафсоний ғаразни кўзламасам-да, лекин шайтонга йўл беришни ҳам хоҳламайман. Иншаллоҳ, агар Аллоҳ насиб этса ва уйлансам, у қизнинг мен учун зарур масалалардаги фикрларини ҳозирдан билишим жуда ҳам муҳим деб ўйлайман. Шу ишим Исломга тўғри келадими?

Абдуллоҳ.