Фатво ва илмий тадқиқотлар доимий ҳайъати Исломий жамоалар ҳақида

Бўлимлар: 01. Эътиқод

Исломий жамоалар ҳақидаги фатво матни 

Фатво ва илмий тадқиқотлар доимий ҳайъати фатволари
(3 жилд, 342 саҳифа)

Жамоатлар ичида ҳаққа энг яқин бўлгани

6250 рақамли фатвонинг биринчи саволи:

Савол: Бугун Ислом оламида бир неча фирқалар ва сўфийлик тариқатлари мавжуд. Масалан, Таблиғ жамоаси, Ихвонул муслимийн, суннийлар, шийъалар. Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннатини татбиқ қиладиган жамоат қайси жамоат?

Жавоб: Исломий жамоатлар ичида ҳаққа энг яқин бўлгани ва ҳақни татбиқ қилишга энг қаттиқ ҳаракат қиладигани Аҳли суннадир. Улар аҳли ҳадислар, Ансори сунна жамоаси, сўнг Ихвонул-муслимийндир. Умуман олганда бу ва бошқа фирқаларда хато ҳам, тўғрилик ҳам бор. Сизга лозим бўлган иш шуки, бу фирқалар билан уларнинг тўғри ишлари устида ҳамкорлик қиласиз, содир бўлган хато ишларидан узоқ бўласиз. Бир-бирига насиҳат қилган ҳолда яхшилик ва тақво устида ҳамкорлик қилиш лозим.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғабаримиз Муҳаммадга, оилалари ва саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин.

Фатво ва илмий тадқиқотлар доимий ҳайъати

Аъзо: Абдуллоҳ бин Қауд
Аъзо: Абдуллоҳ бин Ғудайён
Ҳайъат раиси ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Раис: Абдулазиз бин Боз

فتاوى اللجنة الدائمة للبحوث العلمية والإفتاء – (ج 3 / ص 342)
أقرب الجماعات الإسلامية إلى الحق
السؤال الأول من الفتوى رقم (6250):
س1: في العالم الإسلامي اليوم عدة فرق وطرق الصوفية مثلًا: هناك جماعة التبليغ ، الإخوان المسلمين ، السنيين ، الشيعة ، فما هي الجماعة التي تطبق كتاب الله وسنة رسوله صلى الله عليه وسلم؟

ج1: أقرب الجماعات الإسلامية إلى الحق وأحرصها على تطبيقه: أهل السنة : وهم أهل الحديث ، وجماعة أنصار السنة ، ثم الإخوان المسلمون .
وبالجملة فكل فرقة من هؤلاء وغيرهم فيها خطأ وصواب، فعليك بالتعاون معها فيما عندها من الصواب، واجتناب ما وقعت فيه من أخطاء، مع التناصح والتعاون على البر والتقوى.
وبالله التوفيق. وصلى الله على نبينا محمد، وآله وصحبه وسلم.
اللجنة الدائمة للبحوث العلمية والإفتاء

عضو // عضو // نائب رئيس اللجنة // الرئيس //
عبد الله بن قعود // عبد الله بن غديان // عبد الرزاق عفيفي // عبد العزيز بن عبد الله بن باز //

———————————————————————————————————————–

Фатво ва илмий тадқиқотлар доимий ҳайъати фатволари
(3 жилд, 343 саҳифа)
6280 рақамли фатвонинг тўртинчи саволи:

Савол: Бугунги мавжуд жамоалар: Ихвонулмуслимийн, Таблиғ жамоаси, Ансорус-суннаи Муҳаммадийя, Жамъийяи шаръийя, салафийлар, такфир ва ҳижрат деб номланувчилар, булар ва бошқалар Мисрда мавжуддир. Буларга нисбатан мусулмон одамнинг мақеи қандай бўлиши кераклиги ҳақида сўрамоқчиман. Имом Муслим саҳиҳларида ривоят қилинган, Ҳузайфа разияллоҳу анҳунинг ҳадислари келган: «Ана у фирқаларнинг ҳаммасидан узоқ бўл. Агар дарахт илдизини шимган ҳолингда яшасанг ҳам майли, то сенга ўлим келгунча шу ҳолда бўл» деган сўзлар шу жамоатларга тўғри келадими?

Жавоб: Бу жамоаларнинг ҳар бирида ҳақ ҳам ботил ҳам, хато ҳам тўғрилик ҳам бор. Уларнинг баъзилари бошқасига қараганда ҳаққа яқинроқ ва яхшилиги кўпроқ, манфаати кенгроқдир. Сизга лозим бўлган иш шуки, буларнинг ҳар бири билан ҳақ устида ҳамкорлик қиласиз ва хато деб билган ишларда насиҳат қиласиз. Шубҳали кўринган ишларни тарк этиб, шубҳасиз ишларга киришинг.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммадга, оилалари ва саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин.

Фатво ва илмий тадқиқотлар доимий ҳайъати

Аъзо: Абдуллоҳ бин Қауд
Аъзо: Абдуллоҳ бин Ғудайён
Ҳайъат раиси ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Раис: Абдулазиз бин Боз

فتاوى اللجنة الدائمة للبحوث العلمية والإفتاء – (ج 3 / ص 343)
السؤال الرابع من الفتوى رقم)6280):

 

س4: الجماعات والفرق الموجودة الآن أقصد بها جماعة الإخوان المسلمين ، وجماعة التبليغ ، وجماعة أنصار السنة المحمدية ، والجمعية الشرعية ، والسلفيين ، ومن يسمونهم التكفير والهجرة ، وهذه كلها وغيرها قائمة بمصر أسأل ما موقف المسلم منها؟ وهل ينطبق عليها حديث حذيفة رضي الله عنه: « فاعتزل تلك الفرق كلها ولو أن تعض بأصل شجرة حتى يدركك الموت وأنت على ذلك » رواه الإمام مسلم في الصحيح؟

ج4: كل من هذه الفرق فيها حق وباطل وخطأ وصواب، وبعضها أقرب إلى الحق والصواب وأكثر خيرًا وأعم نفعًا من بعض، فعليك أن تتعاون مع كل منها على ما معها من الحق وتنصح لها فيما تراه خطأ، ودع ما يريبك إلى ما لا يريبك.
وبالله التوفيق. وصلى الله على نبينا محمد، وآله وصحبه وسلم.
اللجنة الدائمة للبحوث العلمية والإفتاء
عضو // عضو // نائب رئيس اللجنة // الرئيس // عبد الله بن قعود // عبد الله بن غديان // عبد الرزاق عفيفي // عبد العزيز بن عبد الله بن باز //