Иймон заифлашса қайта никоҳ ўқитиладими?

Бўлимлар: 18. Никоҳ

Cавол: Биз Корея республикасида ишлаймиз. Бу ерда ҳамма ёқда Исломда ҳаром қилинган нарсалар истеъмол қилинади. Биз шундай ерларда ўтиришга мажбурмиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида «Бир ҳаром ишни кўрсангиз қўлингиз билан қайтаринг, унга қодир бўлмасангиз тилингиз билан қайтаринг, унга ҳам қодир бўлмасангиз туриб кетинг, бу иймоннинг заифлигидан» деганлар. Биз туриб ҳам кета олмаймиз. Чунки шу жойда овқатланишга мажбурмиз. Бу ишлар бизнинг иймонимиз заифлашишига таъсири борми? Уйга қайтганимизда қайта никоҳ ўқитсак бўладими?