Шариатда «закладга куйиш» борми?

Бўлимлар: 20. Савдо-сотиқ

Савол: Мен бир машина сотдим. Қўл бериб барака қилдик ва машинани олган одам 100$ заклад берди. Эртани эртасига расмийлаштирамиз дедик. Эрта ўтди ва у одам телефон қилиб «100 долларга куяверамиз, бир муаммо чиқиб қолди» деб машинани олишдан қайтди. Мен «100 долларга розимисиз?» десам, «розимиз» деди. Менинг саволим «Шариатда заклад олиш ва закладга куйиш борми?» Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Отабек.