Болалар ва ёшлар тарбияси

Ассалому алайкум, Қори ака. Сиз Тошкентда бўлганингизда мен 10 ёшлардаги бола бўлганим учун сизнинг маърузаларингизни тўлиғича эшита олмаганман. Лекин ўша даврларда қўшниларимиздан кассеталарга ёзилганларини эшитиб, амал қилишга ҳаракат қилар эдим. Ўйлаб қарасам, ўша пайтларда Исломга меҳрим кучлироқ экан. Лекин ҳозирги кунга келиб Тошкентда сиз каби жасур, матонатли имомлар йўқлиги сабабми ёки бошқами иймоним сустлашиб қолди. Намозларимнинг кўпи қазо бўлаяпти. Гуноҳимнинг кўплигидан бўлса керак, Аллоҳ дуоларимни ҳам қабул қилмаяпти. Қори ака, менимча сиз Аллоҳга мендан кўра яқинроқсиз. Илтимос, менинг ҳақимга сиз ҳам дуо қилсангиз, зора иймоним зиёда бўлса.

Беҳзод.

Ҳурматли Беҳзод. Сизнинг мактубингизни ўқиб, Тошкентда талабалар ва биродарлар билан ўтказган ажойиб кунларимизни кўз олдимга келтирдим. Сизнинг ёзганларингиздан келиб чиқиб, қуйидаги мулоҳазаларни баён қилишини лозим кўрдим.

1. Ислом – соғлом фитрат дини;
2. Ҳақиқат душманлари барибир кучсиздир;
3. Аллоҳ Ўз дўстларига бошқалар кўра олмайдиган йўлларни кўрсатади;
4. Намоз Ислом дининг устунидир.