Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу сийратлари

Бўлимлар: Илм ва уламолар

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1995 йил 12 октябр

  • Умар ибн Хаттоб жоҳилият даврида;
  • Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг Исломдаги ҳаётлари;
  • Умар Ал-Форуқ – ҳақ билан ботилнинг орасини ажратувчи;
  • Абу Бакр Сиддиқдан кейинги мақомда турадиган, илму ҳикматларга тўлган саҳобий;
  • Умар разияллоҳу анҳу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг халифалари.

* Таҳририятдан:

Маърузада ёдга олинган қиссалардан бирида Умар розияллоҳу анҳу аёл кишига бериладиган маҳрни қиммат қилиб юборишдан қайтарганликлари зикр қилинган.

Қиссанинг мана шу нуқтасигача бўлган қисми саҳиҳ ривоятлар билан собит бўлган.

Аммо Умар розияллоҳу анҳунинг хутбаларини эшитган аёллардан бири ўрнидан туриб у кишининг бу сўзларига раддия бергани бошқа ривоятда келган бўлиб, уни баъзи муҳаддис уламолар заиф деб айтганлар.

Бироқ, имом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ  – бу киши ҳам тафсир, ҳадис, эътиқод, фиқҳ ва шаръий сиёсат илмларида энг буюк алломалардан бирлари – «Минҳожи суннати набавийя» китобларида айтадилар:

«هذه القصة دليل على كمال فضل عمر ودينه وتقواه ورجوعه إلى الحق إذا تبين له ، وأنه يقبل الحق حتى من امرأة ، ويتواضع له ، وأنه معترف بفضل الواحد عليه ولو في أدنى مسألة ، وليس من شرطِ الأفضل أن لا ينبهه المفضول لأمرٍ من الأمور ، فقد قال الهدهد لسليمان {أحطت بما لم تحط به وجئتك من سبأٍ بنبأٍ يقينٍ} [ سورة النمل / 22 ] ، وقد قال موسى للخضر {هل أتبعك على أن تعلمني مما علمت رشداً} [ سورة الكهف / 66 ]، والفرق بين موسى والخضر أعظم من الفرق بين عمر وبين أشباهه من الصحابة، ولم يكن هذا بالذي أوجب أن يكون الخضر قريباً من موسى فضلاً عن أن يكون مثله، بل الأنبياء المتِّبعون لموسى كهارون ويوشع وداود وسليمان وغيرهم أفضل من الخضر . وما كان عمر قد رآه فهو مما يقع مثله للمجتهد الفاضل».

(منهاج السنة النبوية: 6 / 76 ، 77).

«Бу қисса Умарнинг фазилатлари, дину диёнатлари ва тақволари мукаммаллигига, у кишига ҳақ равшан бўлиши биланоқ дарҳол уни қабул қилиб, хатоларидан қайтишларига, ҳақ сўзни ҳаттоки бир (нотаниш) аёл айтса ҳам қабул уни қабул этиб, унинг олдида камтар бўлиб туришларига далилдир …».

(Минҳожи суннати набавийя: 6/76-77).

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин

https://telegram.me/islomovozi