Ҳақ эътиқодни қандай ўрганaмиз?

Бўлимлар: 01. Эътиқод

Савол: Мен ҳеч қандай гуруҳларга аъзо эмасман. Доимо Аҳли сунна вал-жамоадан бўлишга ҳаракат қиламан. Мен анчадан бери кузатаман, масалан, Ҳизбут-таҳрир ва бошқа гуруҳлар ҳам Шариат бўйича ҳаракат қилади: намоз ўқишади, Исломдаги байрамларни байрам қилишади ва ҳоказо. Лекин Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломдаги бўлинишларни қоралаганлар ва фақат битта Аҳли сунна вал-жамоани тан олганлар. Сиздан илтимос мана шу гуруҳларни Аҳли сунна вал-жамоадан фарқи нимада эканини айтиб берсангиз. Сизга катта раҳмат.

Акром.

Жавоб:

Бу саволларнинг жавоби анчагина узун мавзуга айланади. Саволда сўралган масалаларни битта суҳбатнинг ўзида ёритиш мушкул иш. Шунинг учун жавобларимизни бир неча ҳалқадан иборат ҳолда тақдим қилаяпмиз. Бугунги суҳбатда тилга оладиган мавзуларимиз қуйидагича:

• Яхшиликлар ибтидоси эътиқоддир;
• Энг мўтабар ва энг зарур илм;
• Ҳақ билан ботилни фарқлаш йўли қандай?
• Эътиқодни қайси китоблардан ўрганамиз?