Ғайридинларга яхшилик қилиш дегани нимани англатади? Уларнинг байрами билан табриклаш жоизми?

Бўлимлар: 01. Эътиқод

Шайх Обидхон қори, Швеция
1428 ҳ. 22 зулҳижжа (2008 м. 1 январ)

Савол:

Ассалому алайкум, мен ўртоқларимдан янги йил билан табриклаш мумкинлиги ҳақида эшитдим. Ҳужжат қилиб “Ал-Мумтаҳана” сурасининг 8-9 оятларини келтиришди. Ибн Қаййимнинг “Зиммийларнинг ҳукмлари” номли китобидан келтирилган “Кофирларни уларнинг байрами билан табриклаш катта гуноҳ эканлиги” ҳақидаги фикрларни эса қабул қилишмади. Бу ҳукмни “Ўша даврга тегишли, ҳозир ғайри динлар билан алоқаларни яхшилаш кетаяпти, буни устига анчагина мусулмонлар исломий бўлмаган давлатларда яшашади ва уларни дини ҳурмат қилинади, дини учун улар билан уруш қилинмайди, ҳатто ғайридинлар мусулмонларни байрамлари билан табриклашади”,- деб айтишди.

1) “Мумтаҳана”сурасининг 8,9-оятларининг тафсири қандай бўлади?

2) Ғайридинларни уларнинг мамлакатида яшаб турган ҳолатда байрами билан табриклаш мумкинми?

Аллоҳ илмларингизга ва саъй-ҳаракатларингизга баракот берсин!

Иброҳим.

Жавобнинг хулосаси:

  • Ислом ва мусулмонларга қарши уруш қилмайдиган кофирларга яхшилик қилиш жоиз.
  • Бироқ уларни ислом динига хилоф бўлган байрамлар билан табриклаш жоиз эмас.
  • Ислом ва мусулмонларга душман бўлган кофирларни дўст тутиш ҳаром.

* Қори аканинг бу саволга берган муфассал жавобларини ва Мумтаҳана сурасининг 8-9 оятларининг тафсирини қуйидаги аудио орқали тинглашни тавсия этамиз.