«Ваҳий бошланиши қандай бўлган эди?…»

14.04.2018

«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи

Имом Бухорий «Ал-Жомиус-саҳиҳ» (саҳиҳ ҳадислар тўплами) китобларининг аввалида ёзадилар:

Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий кела бошлаши қандай бўлган эди? Аллоҳ жалла зикруҳу айтади: «(Эй Муҳаммад) Албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий қилганимиз каби сизга ҳам ваҳий қилдик». (Нисо сураси, 163-оят)

(Учинчи ҳадис)

Бизга (устозимиз) Яҳё ибн Букайр ҳадис ривоят қилиб деди: Бизга (устозимиз) Лайс (ибн Саъд ўз устозлари) Уқайл (ибн Холид ибн Ақил)дан ҳадис ривоят қилиб деди: Уқайл (ўз устозлари машҳур имом Муҳаммад) Ибн Шиҳоб (Аз-Зуҳрий)дан, Ибн Шиҳоб (ўз устозлари улуғ тобеий) Урва ибн Зубайр (ибн Аввом) раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилди. У киши (Урва ўз холалари) Уммул-мўминин Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:

Уммул-мўминин Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг биринчи ваҳий бошланиши уйқу асносида келадиган «Руъя солиҳа» (ҳаққу рост тушлардан иборат) бўлган. Туш кўрсалар, ана шу тушларида кўрган нарсалари ўнгиларида (уйқудан турганларидан кейин) худди тонг ёришиб чиққанидек (ҳаққу рост) бўлиб келарди. Давоми»