Саҳиҳул-Бухорийнинг 1-ҳадиси ва у нима учун биринчи ўринда келтирилгани баёни

28.04.2018

«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи

Имом Бухорий «Ал-Жомиус-саҳиҳ» (саҳиҳ ҳадислар тўплами) китобларининг аввалида ёзадилар:

Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий кела бошлаши қандай бўлган эди? Аллоҳ жалла зикруҳу айтади: «(Эй Муҳаммад) Албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий қилганимиз каби сизга ҳам ваҳий қилдик». (Нисо сураси, 163-оят)

(Биринчи ҳадис)

Бизга (устозимиз Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн Ийсо Ал-Маккий) Ал-Ҳумайдий ҳадис ривоят қилиб айтди: Бизга (устозимиз) Суфён (ибн Уяйна ўз устозлари) Яҳё ибн Саид Ал-Ансорийдан ҳадис ривоят қилиб деди: Яҳё ибн Саид Ал-Ансорий сўзлади: Менга Муҳаммад ибн Иброҳим Ат-Таймий (ўз устозлари) Алқама ибн Ваққос Ал-Лайсийдан эшитганини хабар бериб деди: Мен Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу минбарда туриб айтаётганларини эшитдим: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (қуйидагича) сўзлаётганларини эшитдим: Давоми»

Яқин кунларда «Саҳиҳул-Бухорийдан илмий дарслар» силсиласи

17.04.2018

Аллоҳнинг мадади ила Саҳиҳул-Бухорий китобидан илмий дарслар силсиласини бошлаш ниятидамиз, иншоаллоҳ.

Дарсларимиз ҳозирча фақат матн тарзида сайтимизга ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга қўйиб борилади. Келажакда, иншоаллоҳ бу дарсларни аудио ва видео шаклда тақдим этиш ниятимиз ҳам бор.

Бу дарсларда «Саҳиҳул-Бухорий»нинг бошидан охиригача ҳаммасини мукаммал даражада таржима қилиб ва шарҳлаб чиқмоқчи эмасмиз. Зеро, бу узоқ йилларга чўзиладиган жуда ҳам улкан илмий лойиҳа. Давоми»

«Намоз бу – ҳаётдир!»

15.04.2018

ISLOMOVOZI

Баъзи ота-оналар ўз фарзандларини ёшлигидан бошлаб улуғ инсон бўлиб улғайишга ўргатишларини кўриб жуда-жуда ҳавасим келади.

Яқинда бир 5-6 ёшли болакайни масжидда хутба қилишга машқ қилдиришаётгани видеолавҳасига кўзим тушди. Бир киши унга «жамоатга намоз аҳамияти ҳақида гапириб бер» деган эди, болакай: Давоми»

Аёлини қаттиқ севган, илк кутубхонага асос солган кимёгар олим шаҳзода

13.04.2018

Уламолар ҳаёти ҳақида туркум мақолалар

Тарихда биринчи бўлиб омма халқ учун кутубхона ташкил этган киши Муовия розияллоҳу анҳунинг набираси амир Холид ибн Язид ибн Муовия раҳимаҳуллоҳ бўлганлиги ривоят қилинган.

У киши халифанинг ўғли – шаҳзодалиги билан бир вақтда кимёгар олим ҳам бўлган. Давоми»

Хайрли ишларда пешқадам ва собитқадам бўлиш

11.04.2018

Фото: abcnews/кун.уз

Ушбу хотирани ёзишга Кун.уз сайти нашр қилган Нью-Йоркдаги дарахтлар ҳақидаги хабар сабаб бўлди.

Буюк Ислом динимиз нафақат инсониятга, балки бутун коинотга манфаат келтирадиган барча эзгу ишларда пешқадам ва собитқадам бўлишга тарғиб этган.

Бунга оддий бир мисол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадиси шарифларидир: Давоми»

«Зино қилишимга рухсат беринг! …»

06.04.2018

ISLOM OVOZI

Абу Умома Ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят.

Қурайш қабиласидан бўлган бир йигит Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб шундай деди:

«Эй Расулуллоҳ! Менга зино қилиш учун рухсат беринг!» (Шаҳватим жуда кучли бўлгани туфайли сабр қила олмаяпман, дегандек). Давоми»