«Сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз…»

20.02.2018

Савол

Сизга яна бир савол билан юзланмоқчи эдим, вақтингизни ажратиб жавоб берсангиз хурсанд бўлар эдим.

Саволим шундан иборатки, одам дили ўлса, уни қандай қилиб қайта жонлантирса бўлади?  Давоми»

Юртимиз келажаги ҳақида башорат (аудио, видео)

13.02.2018

Устозимиз шайх Обидхон қори – Аллоҳ шифои комил ато этсин – 10 йил муқаддам Би Би Си Ўзбек радиосига берган интерьвюларидан аудиолавҳа
Давоми»

Илм олиш ибодати бошқа фарз амаллар ўрнини босмайди

11.02.2018

Cавол:

«Мен институт талабасиман. Ҳолбуки атрофимдагилар каби кийинаман, бегона йигитлар билан гаплашаман ва улар билан қўл бериб сўрашаман. Бу диний томондан тўғрими? Ахир бир соатлик олинган илм, бир кунлик ибодатга тенг деган ҳадис борку?» Давоми»

Умид қилинган ёруғ кунлар келаётгани рост бўлсин

08.02.2018

Қуйидаги лавҳа Совет империяси қулашидан озгина олдин (1991 йил бошларида) қилинган жумъа маърузаси (Алақ сурасининг тафсири)дан олинган.

Унда шайх Обидхон қори мактабларда ҳижобга қаршиликлар бўлаётганидан шикоят қилиб ёзилган мактубларга муносабат билдирганлар.

Опа-сингилларимизни тазйиқлар қаршисида сабру матонат билан туришга, Исломнинг илк давридан – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобаи киромлар ва саҳобийя оналаримизнинг ҳаётларидан ибрат олишга чақириб айтадилар: Давоми»

Аёллардан маслаҳат сўраш

04.02.2018

Савол:

Аёлим билан маслаҳатлашиб бир иш қилсам тўғрими? Шариатимиз нима дейди? («Аёллардан маслаҳат сўранглар, лекин улар айтадиган фикрнинг аксини қилинглар», деган маънода ҳадис борми?).

Жавоб: 

  • Аёллардан маслаҳат сўраш жоиз;
  • Аёлларнинг маслаҳати олинган ҳолатларга Қуръон ва Суннатдан мисоллар;
  • Аёлларнинг маслаҳатига хилоф иш юритиш ҳақидаги ривоятнинг асоси йўқ;
  • Аёлларда меҳр-шафқат, эркакларда ақл ва шижоат кучлироқ.

Давоми»

Ватанда туриб Исломга хизмат қилиб яшаш аҳамияти

03.02.2018

Савол:

Ўзбекистонда яшайман, уйланмаганман. Youtube (youtube.com/islomovozi) орқали маърузаларингизни эшитиб бораман.

Оиламнинг диний илмлари йўқ. Бу нарса (илмсиз бўлиб юравериш) гуноҳ десам, улар «ҳамма қиляпти-ку, ҳамма эшитяпти-ку…», дейишади.

Мен бу ердан ҳижрат қилайми ёки солиҳа қизга уйланиб, оилам билан бирга сабр қилиб, уларга Аллоҳни танитишга ҳаракат қилайми ? Давоми»