Қозоғистонда ҳалок бўлганлар биз учун яна бир эслатма

19.01.2018

Йигитларимизни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин, яқинларига сабри жамил ато айласин. Ҳамшаҳаримиз бўлганлари учун дилимиз кўпроқ ачишиб, қаттиқроқ қайғуряпмиз.

Бу эса биздан кўра оғирроқ мусибатлар ичида қолганларнинг аҳволлари ҳақида чуқурроқ тафаккур қилишимиз учун яна бир эслатмадир.

Сурия, Бирма, Фаластин, Ироқ, Яман ва яна бир қанча диёрларда ҳар куни минглаб биродарларимиз, опа-сингилларимиз, ёш-ёш гўдакларимиз мазлум ҳолларида ҳалок бўлиб кетишяпти. Давоми»

Жумъа одоби, озодалик ва тартиб-интизом аҳамияти

19.01.2018


• Жумъа кунининг айрим одоблари:

  1. Ғусл қилиш;
  2. Тишларини мисвок билан яхшилаб тозалаш;
  3. Эртароқ тайёрланиб бориш;
  4. Хушбўй ҳидли бўлиш;
  5. Кийимларини, уйини, маркабини ва барча нарсаларини покиза ва гўзал суратда қилиш;
  6. (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп-кўп салавотлар айтиш, ўзи учун ҳам Ислом ва мусулмонлар учун ҳам яхши тилакларини сўраб дуо қилиш) ;
  7. (Каҳф сурасини тиловат қилиш, кундалик зикрлар ва нафл намозлар ўқиш) ;
  8. Сафда ўтирганларнинг орасини бўлиб ўтмаслик;
  9. (Хутбага қулоқ тутиб ўтириш ва жумъа намозини мукаммал бажо этиш) ;
  10.  (Қариндошлар, қўни-қўшнилар ва камбағаллар ҳолидан хабар олиш).

Давоми»