Ғаразли кимсалар шайх Обидхон қори номини суистеъмол қилмоқчи

27.01.2018

Рахмат Акилов

Ўтган йилнинг апрел ойида Стокголмда содир этилган террор ҳужуми учун айбдор деб кўрилаётган Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Акилов, суриштирувлар натижасида маълум бўлишича, устозимиз шайх Обидхон қори Собитхон ўғилларининг обрў-эътиборларидан ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи бўлган. Давоми»

Автобусда ҳалок бўлганларни шаҳид деб айтиш мумкинки?

22.01.2018

Савол:

Қозоғистонда ёниб кетган автобусда ҳалок бўлганларни шаҳид деб айтиш мумкинки?

Жавоб:

Шахсларини таъйинлаб «фалончи, пистончи шаҳид» деб қатъиян гувоҳлик беролмаймиз. Зеро, ҳар бир шахснинг махфий ҳолатларини Ягона Аллоҳнинг Ўзи билади. «Саҳиҳул Бухорий»нинг Жиҳод китобида Давоми»

Аёлни уриш ҳақидаги саволга батафсил жавоб

20.01.2018

  • Асл қоида;
  • Раҳбарлик қонунияти;
  • Оила – давлат!
  • Эр ўз аёлига хушмуомала бўлиши фарз;
  • Бутун инсоният учун энг гўзал намуна;
  • «Пайғамбар алайҳиссалом ҳеч кимни урмаганлар …»
  • Эрнинг хотин устидан раҳбарлиги;
  • Уриш жоиз бўлиш шарти ҳақида бир ҳадис;
  • Аёлига зулм қиладиган кимса яхши одам эмас;
  • Мисвок чўпи билан уриш;
  • Юзга уриш мутлақо ҳаром;
  • Эридан зулм чекаётган аёлни қутқариш вожиб;
  • Ҳақиқий куч билакда эмас, ақлда!

Давоми»

Қозоғистонда ҳалок бўлганлар биз учун яна бир эслатма

19.01.2018

Йигитларимизни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин, яқинларига сабри жамил ато айласин. Ҳамшаҳаримиз бўлганлари учун дилимиз кўпроқ ачишиб, қаттиқроқ қайғуряпмиз.

Бу эса биздан кўра оғирроқ мусибатлар ичида қолганларнинг аҳволлари ҳақида чуқурроқ тафаккур қилишимиз учун яна бир эслатмадир.

Сурия, Бирма, Фаластин, Ироқ, Яман ва яна бир қанча диёрларда ҳар куни минглаб биродарларимиз, опа-сингилларимиз, ёш-ёш гўдакларимиз мазлум ҳолларида ҳалок бўлиб кетишяпти. Давоми»

Жумъа одоби, озодалик ва тартиб-интизом аҳамияти

19.01.2018


• Жумъа кунининг айрим одоблари:

  1. Ғусл қилиш;
  2. Тишларини мисвок билан яхшилаб тозалаш;
  3. Эртароқ тайёрланиб бориш;
  4. Хушбўй ҳидли бўлиш;
  5. Кийимларини, уйини, маркабини ва барча нарсаларини покиза ва гўзал суратда қилиш;
  6. (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп-кўп салавотлар айтиш, ўзи учун ҳам Ислом ва мусулмонлар учун ҳам яхши тилакларини сўраб дуо қилиш) ;
  7. (Каҳф сурасини тиловат қилиш, кундалик зикрлар ва нафл намозлар ўқиш) ;
  8. Сафда ўтирганларнинг орасини бўлиб ўтмаслик;
  9. (Хутбага қулоқ тутиб ўтириш ва жумъа намозини мукаммал бажо этиш) ;
  10.  (Қариндошлар, қўни-қўшнилар ва камбағаллар ҳолидан хабар олиш).

Давоми»

Қозоғистонда фожиа рўй берди, ҳалок бўлганларни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин

18.01.2018

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн»

(Албатта барчамиз Аллоҳнинг қулларимиз, шубҳасиз У Зотнинг ҳузурига қайтгувчимиз).

Бугун Чимкент-Самара автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида автобусда кетаётган 52 нафар одам ёниб кетди. Уларнинг деярли барчалари Ўзбекистон ватандошлари эканлиги хабар қилинмоқда. Давоми»