Обидхон қори, Ҳасан ва Ҳусан акалар ҳақида қизиқарли қисса

28.12.2017

Отам шайх Обидхон қори Тошкентдаги Тўхтабой жомеъ масжидида имом-хатиблик қилиб турган йиллари одамлар у кишини ҳар куни 2-3 тадан маросимларга тиловат ва маъруза қилиб бериш учун олиб кетишарди. Баъзан 1-2 ой олдиндан маросим куни ва вақти белгилаб қўйиларди. Отам доим ёнларида олиб юрадиган дафтарчага ҳаммасини тартиб билан ёзиб борардилар. Давоми»

36-сура: Ёсин сураси тафсири (2-қисм: 20-36 оятлар)

27.12.2017
  • Ёсин сурасининг тафсири (2-қисм: 20-36 оятлар);
  • Ояти карималардан олинадиган тарбия ва ибратлар.

Давоми»

36-сура: Ёсин сураси тафсири (1-қисм: 1-19 оятлар)

26.12.2017
  • Ёсин сурасининг тафсири (1-қисм: 1-19 оятлар)
  • Ояти карималардан олинадиган тарбия ва ибратлар.

Давоми»

Биров сизга “Аллоҳдан қўрқ” деб танбеҳ берса нима қиласиз?

26.12.2017

Язид ибн Кумайт раҳимаҳуллоҳдан ривоят:

Бир киши (имом) Абу Ҳанифага “Иттақиллаҳ (Аллоҳдан қўрқ)!” деди.

Шунда (имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ) титраб, ранглари оқариб, бошларини эгиб бироз жим турдилар. Кейин ўша одамга қарата: “Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин. Одамлар ҳар вақт мана шундай сўз билан насиҳат қилиб турадиган кишига нақадар ҳам муҳтожлар”, деб жавоб қилдилар. Давоми»

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ (1-қисм)

23.12.2017

(Уламолар ҳаёти ҳақида туркум мақолалар)

* Қисқача таъриф:

Имом аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит Ал-Кувфий раҳимаҳуллоҳ Ислом тарихидаги энг буюк алломалардан бирлари.

Аҳли суннат вал жамоат наздида эътироф этилган тўртта фиқҳий мазҳабларнинг биринчиси шу зотга нисбат берилган. Давоми»

Имом Халил ибн Аҳмад Фароҳийдий

17.12.2017

(Уламолар ҳаёти ҳақида туркум мақолалар)

Имом Халил ибн Аҳмад Ал-Фароҳийдий 100 ҳижрий (718 милодий) санада таваллуд топиб, 173 ҳижрий (789 милодий) йилда вафот этганлар.

Араб тили илмлари бўйича энг буюк имомлардан бирлари, Аруз илми (шеър ёзиш қоидалари ва вазнлари) асосчиси. Илм билан бирга тақво ва гўзал ахлоқу одобларга эга бўлган имом. Давоми»