Обидхон қорига

28.09.2017

«Сизни тинглар ёшу қари, ўқинг Қуръон, Обид қори…»

Қуръон йўлидан юрайлик,
Ортга қайтиш бўлмасин.
Кеч бўлсада очилган,
Кўзлар қайта кўр бўлмасин.

Ўзбегимнинг пешонаси,
Яна асло шўр бўлмасин.
Мунофиқлар қарсак чалиб,
Устимиздан кулмасин.

Сизни тинглар ёшу қари,
Ўқинг Қуръон Обид қори! Давоми»

Муҳаррамхон аяга

28.09.2017

Жума эди, Аллоҳ уйида,
Бир муштипар Онани кўрдим.
Маъюс эди, кўзларида ёш,
Ноҳақликдан бағри эзилган.

Аллоҳимдан тиладим бардош,
Ғариб боши ерга эгилган.
Шунда менда ички бир алам,
Қўлларимга тутказди қалам. Давоми»