Келаётган душанба Қуёш тутилиши кўринадиган жойларда кусуф намози ўқилади

15.08.2017

Келаётган душанба 2017 йил 21-август куни (бу сафар асосан Америка осмонида) Зулқаъда ойи тугаб, Зулҳижжа ойи бошланиш лаҳзаларида Қуёш тутилиши кузатилади, дея хабар қилинмоқда.

Ўтган ҳафта эса, айрим минтақаларда Ой тутилган эди. (Одатда Ой тутилиши ҳижрий ойнинг ўрталарида, Ой тўла бўлган кечада рўй беради, Қуёш тутилиши эса ҳижрий ойнинг якунида ёки янги ҳижрий ой бошланаётган лаҳзада кундузи рўй беради).

Буюк Парвардигоримиз яратган коинотда рўй берадиган бундай воқеалар Аллоҳ таоло бандаларни қўрқитиб туриш учун тақдир қилиб қўйган улкан мўъжизаларидан биридир. Давоми»