Яҳудийя аёл йўллаган саволга муфассал жавоб

02.05.2017

Савол:

Муслима аёл мусулмон бўлмаган аёллар билан дўстлашиши жоизми?

Бир (муслима) аёл ғайримусулмон аёллар билан дўстлашиб, уларни уйига таклиф қилиб юрганини эри билиб қолса ғазабланишга ҳаққи борми?

Мен яҳудийя аёлман, менинг барча дин вакилларидан дугоналарим бор. Ҳаммамиз бир-биримизни, (мухолиф) эътиқодларимизни ва фикрларимизни ҳурмат қиламиз.

Лекин шу вақтгача менинг биронта муслима аёллардан дугонам йўқ. Муслима деётганимда ҳақиқий муслима аёлни кўзда тутаяпман, яъни ҳижоб ўрайдиган, ниқоб тақадиган, Ислом деганда шу диннинг барча маъноларини ўзида ифода этадиган (ҳақиқий муъмина) аёлни кўзда тутаяпман. Давоми»