Илоҳий етти сир ва унинг ҳикматлари

29.05.2017

Навбатдаги рисоламизда Аллоҳнинг мадади ила илоҳий сирлардан еттитаси ва уларни яшириб қўйилишидан кўзланган ҳикматлардан айримлари билан танишамиз.

  1. Қиёмат соати ва ўлим лаҳзаси:

Бандалардан яшириб қўйилган ушбу илоҳий сирнинг улкан ҳикматлари бор. У ҳақда уламоларимиз ояту ҳадисларнинг тафсир ва шарҳларида батафсил баён қилганлар.

Ўлим соати ҳар лаҳзада келиб қолиши мумкин бўлгани учун ҳар биримиз унга доимо тайёр турмоғимиз даркор, зеро ажали келган одамнинг қиёмати қоим бўлибдир, қиёмат эса жазо ва мукофот куни, у кунда на амал ва на тавба қабул бўлади. Давоми»

Кун узоқ давом этадиган минтақада рўза қандай тутилади?

28.05.2017

Савол:

Биз Россиянинг шимолида – Мурманск шаҳрида турамиз. Ибодатларни www.islamicfinder.org сайтига қараб имкон қадар бажараяпмиз. Бу ерда 3 ой қуёш ботмайди, лекин шу кунлари қуёш саҳар 4 га яқин чиқиб шом кечки соат 12 га тўғри келаяпти. Рўза тутиш қандай бўлади? Кун бўйи ишлаймиз. Бирон бир енгиллик йўқми? 

Илҳомбой.

Жавобнинг хулосаси:

Кун билан туннинг ораси ажраладиган жойларда

  • Тоқатлари етадиган ва соғликларига зарар бўлмайдиган инсонлар, ўша минтақанинг тақвимига риоя қилган ҳолларида рўза тутишлари лозим бўлади, гарчи бироз машаққатли бўлса ҳам;
  • Тоқатлари етмайдиган ёки соғликларига зарар бўладиган инсонлар эса, кунлар маромига қайтганидан кейин қазо бўлган рўзаларни тутиб берадилар.

Давоми»

Қуёш ботмайдиган ерда рўза ва намоз қандай адо этилади?

28.05.2017

Савол:

Биз шимолда яшаймиз, бу ерда ёз ойларида қуёш умуман ботмайди, қишда эса кун чиқмайди. Биз намоз вақтларини аниқлашга қийналмоқдамиз ва ҳозир Рамазон шунга ҳам нима қилишимизни билмаяпмиз. Давоми»

Рамазон тақвими (Швеция пойтахти, 2017 йил)

28.05.2017

Рамазон тақвими (Швеция пойтахти, 2017 йил)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi

Рамазон ойи бошланди : 2017 м. 26-май жумъадан шанбага ўтар кеча 1438 ҳ. 1-рамазон кечаси ҳисобланади

26.05.2017

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси бир неча дақиқалар олдин эълон қилган расмий баёнотига кўра, бугун қуёш ботишидан олдинроқ самода Рамазон ҳилоли зоҳир бўлганини бир қанча мусулмонлар ўз кўзлари билан кўрганликлари собит бўлди.

Шундай қилиб, бу кеча 2017 йил 26-май жумъа кунидан шанба кунига ўтар кеча рамазон ойининг биринчи кечасидир. Давоми»

Рўза ва ҳайит кунлари ҳақидаги ихтилоф қандай ҳал қилинади?

25.05.2017

Савол:

Бизнинг Қирғизистонда 21 август куни рўзанинг биринчи куни деб эълон қилинган ва биз шу кундан бошлаб рўза тутдик. Давоми»