Тарк этди бизларни саноқли кунлар (шеър)

05.07.2016

Шайх Обидхон қори, Швеция
Ийдул-Фитр 1428 ҳ. (2007 м.)

Оз фурсат ичида ниҳояланиб,
Аллоҳ амри билан кифояланиб,

Тарк этди бизларни саноқли кунлар,
Таровиҳ, тиловат, мароқли тунлар… Давоми»

Болалар учун Ийдул-Фитр совғаси

05.07.2016

Той болажонлар

Диллари оппоқ,
Ой болажонлар!
Кўзлари қувноқ,
Той болажонлар!

Аллоҳим берган
Асал қизларим!
Исломдан менинг
Асар-изларим! Давоми»

Ҳайит суннатлари ҳақида қисқача эслатма

05.07.2016

الله أكْبَرُ ، الله أكْبَرُ ، لا إلَهَ إلا الله ، الله أكْبَرُ ، اللهُ أكْبَرُ، ولِلهِ الْحَمْدُ

اللهُ أكْبَرُ كَبِيراً ، وَالْحَمْدُ لِلهِ كَثِيراً ، وَسُبْحَان اللهِ بُكْرَةً وَأصِيلاً 

1- Рамазон ойининг охирги куни қуёш ботишидан бошлаб ҳайит куни қуёш чиққанидан сўнг имом ҳайит намозига етиб келгунга қадар такбир айтиш вақти ҳисобланади;

2- Ҳайитга тайёргарлик: – тирноқ ва туклардан тозаланаш, – мисвок билан оғиз, тил ва тишларни поклаш, – ғусл қилиш, – покиза кийимлар билан зийнатланиш, – хуш бўйҳдли атр суриш;

3- Ҳайит намозига чиқишдан олдин (бомдод намозидан кейин) бир неча тоқ сонли хурмо доналарини ейиш (3 ёки 5 ёки 7 ваҳоказо …) ;

4- Ҳайит намозига бориш-қайтишда бошқа-бошқа йўлдан юриш;

5- Номаҳрамларга қарамаслик; (Номаҳрамларга қараш ҳар доим ҳаром. Бироқ ҳайит куни янада эҳтиётроқ бўлишимиз зарур).

6- Оила, фарзандлар, қариндошлар, айниқса ёш болаларга ҳадя – совғалар бериш, барча инсонларга хушмуомалада бўлиб, мўмин-мусулмонларнинг қарлбларига шодлик киритиш; Давоми»