«Суиқасдлар тўхтатилсин!»

12.01.2015

2015 йил 11 январ якшанба куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида мингдан зиёд туркиялик ва туркистонликлар, хусусан ўзбекистонлик муҳожирлар ўзбек ҳукуматининг аёвсиз зулмларига қарши ўз норозиликларини изҳор этиб намойиш ўтказдилар.

Тадбир «Туркистан-Дер» халқаро туркистонликлар ҳамкорлик жамияти, «Мазлумдер» инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва Шарқий Туркистон Маориф уюшмаси томонидан уюштирилган.

Намойишда иштирок этган ватандошларимиз ўзбек махфий хизматлари томонидан мусулмонларга қарши олиб борилаётган қатлиом ва халқнинг зиёли инсонлари ҳаётига уюштирилаётган суиқасдларга беэътибор бўлмасликни яна бир бор талаб қилиб чиққанлар. Давоми»