Тўртинчи лавҳа: Рўза тақводир

29.06.2014

  • Рамазон рўзаси фарз қилинган ояти карима тафсири;
  • Рўзанинг буюк тарбияси;
  • Рўза холис Аллоҳ учун, иймон билан, жаннатни умид қилиб тутилади.

2014 йил 29 июн якшанба – муборак Рамазоннинг биринчи куни!

27.06.2014

Азиз биродарлар, ҳурматли ака-укалар, муҳтарама онахонлар, опа-сингиллар!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Дунёнинг бир қатор мамлакатлари ҳижрий 1435, милодий 2014 йилнинг муборак Рамазон ойи келаётган якшанба куни бошланиши ҳақида баёнотларини эълон қилдилар.

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси мажлисининг бир неча дақиқалар олдин эълон қилган қарорига кўра шанба муборак Шаъбон ойининг якунловчи кунидир. Чунки бу кеча янги ой туғилгани ҳақида бирор хабар кузатилмади.

Шунинг учун, 2014 йилнинг 29 июн, якшанба куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом Овози” таҳририяти барча мусулмонларни Рамазон ойи билан муборакбод этади!

Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп яхшиликларини насиби рўзи айласин!

“Ислом Овози” таҳририяти

Учинчи лавҳа: Ифторлик маросимлари

27.06.2014

  • Ифторлик маросимлари ҳақида баъзи мулоҳазалар;
  • Динни масхара қиладиганларнинг ифторлиги;
  • Бидъатларнинг хатари;

Иккинчи лавҳа: Рўзанинг фойдалари

25.06.2014

  • Рўза ҳикматларидан бир шингил;
  • Рўза нафақат жисмоний, балки руҳий ва ахлоқий тарбия;
  • «Сиҳҳат тиласанг кўп ема, иззат тиласанг кўп дема».
  • Аллоҳнинг буюк неъматлари, уламоларнинг фазилатлари ва намоз ибодатининг зарурлиги ҳақида мезбон отахон маърузалари.

Биринчи лавҳа: «Башар изламабди бесабаб илоҳ …»

23.06.2014

  • Коинотдаги илоҳий мўъжизалардан бир лавҳа;
  • Аллоҳ буюрган ибодатлар инсониятнинг фойдаси учун зарур;
  • Аллоҳ қайтарган нарсалар бутун жамият учун зарарли; Давоми»

Рамазон лавҳалари

23.06.2014

Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари!

Мана, хонадонларимизга орзиқиб кутилган моҳи Рамазон ойи ҳам кириб келмоқда.

Парвардигор бу улуғ кунларни барча мусулмонларга муборак қилсин.

Биз, иншоаллоҳ, ушбу қимматли фурсатни ғанимат билиш учун Ислом Овози саҳифамиз орқали кунора устозимиз Обидхон қори аканинг 90-йиллар тақдим этган маърузаларидан танлаб олинган «Рамазон лавҳалари» аудиосилсиласини эътиборларингизга тақдим этиб борамиз.

Аллоҳ таоло муҳтарам устозимизга шифойи комил ато этсин, тез соғайиб сафимизга қайтиб келишларини ва Ислом овозини дунёга етказишда бардавом бўлишларини насиби рўзи айласин!

“Ислом Овози” таҳририяти.