Ибратли мактублар


Обидхон қори ака билан бўлган фалокатдан бери ҳам ҳеч даъватлари тўхтамади, алҳамду лиллаҳ …

01.06.2015

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ

Аллоҳ таоло қилаётган хайрли ишларингизга баракот берсин. Обидхон қори акага Аллоҳдан мустаҳкам соғлик ва узоқ умр сўраймиз. Аллоҳ дардларига шифо берсин.

Мана Обидхон қори ака билан бўлган фалокатдан бери ҳам ҳеч даъватлари тўхтамади. Аллоҳ таоло буюк зот. Обидхон қори акадан илм олаётганлар кўпайгандан кўпайяпти. Алҳамду лиллаҳ.

Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

(Аллоҳ йўлида яхши кўрган биродарингиз).

“Уламоларимизни Ўзинг асрагин!”

28.07.2012

Ассаламу алайкум «Ислом Овози» сайти ходимлари, азиз биродарлар!

Мен хусусан сизларга ҳамда устозимиз Обидхон домланинг мухлиси бўлган барча мусулмонларга сабр тилайман, ҳамдардлик билдираман.

Барчамизни мана шу муқаддас Рамазон ойида устозимизга оламлар Роббиси Аллоҳдан шифо сўраб илтижо қилишлигимизга тарғиб қиламан.

Аллоҳ устозимизни, Ислом уламосини Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин ва душманларини макрини заиф, ботил қилсин.

Аллоҳим, Сенинг барча чиройли исмларинг билан сўраймиз, устозимизни орамизга қайтаргин! Бу имтиҳонинг туфайли барча гуноҳларини авф этгин! У кишининг ҳижратини охирига етказгин! Ислом динига азизлигини қайтаргин! Уламоларимизни Ўзинг асрагин, я Роббал-аламийн! Амийн!

Ўш шаҳридан Ф.

“Аллоҳ рози бўлсин – мен ҳақимда гапирибсиз”

11.02.2012

Қори акамнинг маърузаларини эшитиб роҳат қилаяпмиз. Аллоҳ рози бўлсин. Фақат бизни гапирибдилар. Гоҳида қолганини эшитгани «қўрқаман», яна мен ҳақимда гаплар чиқади, деб. Давоми»

Табриклаймиз!

06.11.2011

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ҳурматли устоз ва саҳифага ташриф буюргувчи биродарлар, ҳаммангизга бу қутлуғ кунлар муборак бўлсин! Бу кунлардаги барча ибодат ва дуоларимизни Аллоҳ қабул қилсин. Давоми»

“Аллоҳим ҳаммамизни ёмон хулқлардан покласин”

23.09.2011

Ассалому алайкум, азиз биродар. Аллоҳ йўлида «Шайтоний хулқлар»дан қутулиш  учун бераётган илмингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Сиздек илмли инсонлар бор экан, албатта динимиз ғолиб бўлади, иншоаллоҳ. Ҳар жумъа кунини кутиб яшаймиз. Давоми»

Мусулмонлик, қариндошлик ва касб-кор

22.08.2011

Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли  Обидхон  қори  ака. Кеч бўлса ҳам сизни чин дилдан муқаддас Рамазон ойи билан табриклайман. Илоҳим, умрингиз узоқ, соғ-саломат бўлиб, биз мухлисларингизни хурсанд қилиш сизга ҳар доим насиб қилсин. Шунча қилаётган яхшиликларингиз cабаб Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Давоми»