Ибратли мактублар


ЭЪТИРОФ

05.12.2016

Obidkhon qori

Ҳурматли дўстлар!

Бугун мен ҳаётимнинг энг муҳим эътирофини сизлар билан баҳам кўрмоқчиман.

Аҳли қалам биладики, улар ёзадиган нарсалар ҳар замон ҳам самимиятдан иборат бўлмайди. Чунки қалам аҳли инсонларга ўз ёзганларининг маъқул келишини, жуда кўпчиликка ёқишини ва бу ёзганлари орқали ўзларининг халқ орасида машҳур бўлиб кетишини кўнглининг бир чеккасидан албатта ўтказади. Бу билан ўз самимиятларига путур етказаётганларига эса улар эътибор бериб ҳам ўтирмайдилар. Давоми»

«Бувим Обидхон қорига ўхшаб юрсин деб исмимни Обидхон қўйган эканлар …»

05.04.2016

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Ислом овози таҳририяти!

Қилиб турган хизматларингизга Аллоҳ таоло юқори мартабаларни насиб этсин. Обидхон қори акага Аллоҳ таоло шифойи комил ато этсин, деб дуодамиз. Қори акани ва сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман.

Қори акага ёшлигимдан ихлос қўйганман ва ҳурматим баланд. Асарларини мунтазам эшитишга ҳаракат қиламан ва яхши кўраман.

Ҳатто бувим Обидхон қори акани ҳурмат қилганлари ва яхши кўрганлари учун «Обидхон қорига ўхшаб юрсин» деб исмимни Обидхон қўйган эканлар. Афсуски Қори акага шогирд бўлиб юриш ва у зотдан таҳсил олишга муяссар бўла олмадим.

Сизлардан илтимос:

Иложини топсангиз Қори акага саломимни етказсангиз, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

Яқинда Қори акага суиқасд қилган малъун Юрий Жуковскийнинг қамалганини эштиб хурсанд бўлдим, сизларни чин қалбимдан табриклайман.

Ислом Овози мухлиси / Обидхон …

Ёлланма қотиллар, эй ғофил башар…

01.03.2016

Миллат, тили ҳар хил жуковскийлар,
Ёлланма қотиллар, эй ғофил башар.

Қотилликдан олдин уч нарсани бил,
Билганингдан кейин на истасанг қил.

Аввало, бу жонни яратган Холиқ
Уни фақат Ўзи олиши аниқ.

Ўқ остида қолган тириклар қанча?!..
Ўқ емай жон берган ўликлар қанча?!..

Ажал бандасининг қўлида эмас,
Худо хоҳламаса тикан ҳам кирмас. Давоми»

«Мен ҳам айнан ўша бегуноҳ қиз каби алданиб турмушга чиққандим…»

29.02.2016

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ

Аллоҳ сизлардан рози, бўлсин ҳозирги ёритилаётган мавзудан қаттиқ таъсирландим. (Йигит бир қизга унаштирилган, лекин бошқаси билан гаплашиб юради …).

Чунки, ўзимнинг бошимдан ўтган. Ҳаммаси бирма бир кўз олдимга келди. Мени ҳам ҳаётим айнан ўша бегуноҳ қиз каби алданиб турмушим бошланганди ва – Аллоҳнинг синови экан – кўп қийналдим.

Аслида у йигитни яхши солиҳ йигит, қори дейишгани ва илми бор бўлгани учун рози бўлгандим. Кейин тўйдан бироз ўтиб бир қиз билан юрганини, унга уйланишга ваъда берганини, мени солиҳа муслима бўлганим учун уйланганини ва 2 чи аёл сифатида бўлишимни айтди. Давоми»

«Обидхон қори ака мусулмонларга ўрнак бўладиган иш қилдилар …»

31.01.2016

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Оллоҳ қори акамизга шифо берсин. Қори ака доимо мўмин-мусулмонларнинг муоммолари ҳақидаги воқеликни тўғри баҳолай олганлар. Оллоҳ Обид қори акадек динни тирилтирадиган Ислом дини уламоларини кўпайтирсин.

Обидхон қори акамизга суиқасд қилган Оллоҳнинг душмани Юрий Жуковскийга берилган жазога аввало Оллоҳга ҳамд айтамиз. Давоми»

«Обидхон доим ҳақ гапни гапириб келди …»

31.12.2015

Яратганнинг Ўзига шукрлар бўлсин, дўстимиз Обидхон қори Назаровнинг ҳаётга қайта бошлагани ҳақида хабарлар ола бошладик …

Ўзбекистон ҳукумати бошлиқлари томонидан юборилган малъун кимлиги ошкор бўлди. Жазосини олди.

Обидхоннинг ҳаётга қайтиши ва унга қасд қилганларнинг кимликлари ошкор бўлишининг ўзи ёвуз ниятли рақибларнинг, қанчалик катта куч бўлишларига қарамай, ҳақ ва ҳақиқат олдида яна бир марта қаттиқ мағлубиятга учраганларининг исботидир. Давоми»