Радиосуҳбатлар


(2) ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

16.12.2023

Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат

давоми

II ҚИСМ

ТОҲИР МАЛИК:

– Маданий инқилоб даврларида худосизлар жамияти бўлган. Худосизлар жамиятига минглаб, миллионлаб одамлар аъзо бўлган. Худосизлар жамияти ҳаракати билан масжидлар, бутхоналар вайрон қилинган ёки маълум бир корхоналар ихтиёрига берилган. Бу жамият чала тушган боладай бўлган экан, кўп ўтмай ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди.

Кузатишимга қараганда, исломга ва бошқа динларга берилган эркинликлар хурсанд бўладиган даражада самара бермаяпди ёки атеистлар ташвишга тушадиган даражада ҳам натижа бермаяпди. Ҳисоб-китоб тили билан айтсак, масжидга чиқаётган мусулмонлар 5-6 фоиздан ошмайди Давоми»

Архивдан ҳеч эскирмайдиган муҳим бир суҳбат топилди – имом ва адиб суҳбати : ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (1-қисм)

14.12.2023

Яқинда бир акамиз бизга устозимиз Обидхон қори билан марҳум адиб Тоҳир Малик суҳбатларининг PDF суратини юбордилар. Бу суҳбат 1992 йил – 31 йил муқаддам – Ўзбекистонда “Ёшлик” журналида нашр этилган бўлса-да, халигача долзарблигини йўқотмаган.

Биз иншоаллоҳ, ушбу суҳбатни бир неча қисмга бўлиб ИСЛОМ ОВОЗИ саҳифасида сиз азизларнинг эътиборингизга тақдим этамиз. Кейин PDF шаклини ҳам саҳифамизда ва телеграм каналимизда эълон қиламиз Давоми»

Расулуллоҳни ҳақорат қилмоқчи бўлган ва диний адоват қўзғаётган кофирларга огоҳлантириш

08.06.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилмоқчи бўлган ва диний адоват қўзғаётган кофирларга огоҳлантириш
Шайх Обидхон қорининг радиосуҳбатларидан лавҳа, 2009 йил

Давоми»

Миллионлаб мусулмонлар жабру ситамларга сабр-тоқат қилиб яшашяпти…

23.05.2022

Рафиқ қори отиб кетилганда Обидхон қори Би Би Си радиосига берган интервьюсидан қисқа лавҳа, 2006 йил Давоми»

Пайғамбаримизни масхара қилганлар ҳақида шайх Обидхон қорининг огоҳлантиришлари

10.03.2019

Озодлик радиоси
2009 йил

Шайх Обидхон қорининг радиосуҳбатларидан танланган лавҳалар:

«Ҳақорат ва масхара яхшиликка олиб келмайди, дин устидан кулиш, диний аҳкомлар устидан кулиш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди, бу билан ҳеч қандай тинчликка эришиб бўлмайди».

«Одамнинг дини билан ўйнашиш, динга нисбатан ҳақорат оқибати хунук бўладиган нарса».

«Тўпалонларни келтириб чиқаришга сабаб бўлган инсонлар ўзларини айблашлари керак». Давоми»

Шайх Обидхон қори баъзи устозлари ҳақида

05.03.2019

2007 йил Би Би Си орқали юборилган саволлардан бирида ёзилади:

Ассалому алайкум … Ҳурматли домла, сизнинг устозингиз ким?

Шайх Обидхон қори жавоблари:

Ва алайкум ассалом …

Устозларимни эслатганингиз учун раҳмат.

Уларнинг биринчилари наманганлик Муҳаммадхон махсум домла раҳимаҳуллоҳ. Сарф-наҳв, фиқҳ, тажвид илмларини ўша зот ҳузурларида олганман.

Кейин Мир араб мадрасасига ўқишга кириш орзусида Тошкентга келдим. Ўшанда мен Дадамизнинг дўстлари Алихон ака ҳамроҳлигида диний идора раиси муфтий Зиёвуддинхон қори раҳматли билан учрашдим Давоми»