Рисолалар


Бахт еттилиги

14.01.2018

Бахтли банданинг белгилари:

  1. Тоатларни бажо этиши енгил қилиб қўйилади, (ибодатларни адо этишда қийналмайди) ;
  2. Қилаётган ишларини Суннати набавийяга мувофиқ тарзда бажаради;
  3. Солиҳ – яхши инсонларга ҳамсуҳбат ва ҳамроҳ бўлиб юради;
  4. Биродарларига гўзал хулқ билан муомала қилади;
  5. Халққа хизмат қилишда яхшиликларини аямайди;
  6. Мусулмонлар учун қайғуриб яшайди;
  7. Умрининг ҳар бир лаҳзасини эзгу ишларни бажариб олиш учун қисқа фурсат деб ғанимат билади.

Давоми»

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ (3-қисм)

12.01.2018

(Уламолар ҳаёти ҳақида туркум мақолалар)

* Имом Абу Ҳанифанинг фазилатлари:

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

* Тавба сураси, 100-оят:

“Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар – Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган , улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк саодатдир!”.

Ушбу ояти каримада Меҳрибон Раббимиз саҳобаи киромларни ва уларга эзгу амаллар билан эргашиб борадиган зотларни мақтади. Давоми»

Жунуб киши ва узрли аёл Қуръони каримни ушлаши, ўқиши ва эшитиши

11.01.2018

Савол:

Узрли пайтда Қуръон китобини ушлаш ёки ёдлаган нарсасини ўқиб юриш жоизми?
Илтимос қилардимки, оятлардан ва саҳиҳ ҳадислардан далиллари билан жавоб берсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Жавоб:

  • Қуръони карим битилган китобни таҳоратсиз ҳолда ушлаш жоизмас;
  • Жунублик, ҳайз ва нифос ҳолатларида Қуръони каримни тиловат қилинмайди;
  • Зикрларни ўқиш ва Қуръонни эшитиш жунуб кишиларга ҳам узрли аёлларга ҳам жоиз.

Давоми»

Ал-Мухтор лил-фатво матни (Намоз китоби 7-қисм)

09.01.2018

Таҳририятдан:

Аллоҳнинг марҳамати ила имом аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи мазҳаблари бўйича фиқҳий аҳкомларни мухтасар тарзда баён қилиб берган энг машҳур матнлардан бири бўлмиш «Ал-Мухтор лил-фатво» китобининг арабча матнини аудио тарзда бир неча қисмга бўлинган ҳолда аста-аста тақдим этиб борамиз.

Китобнинг аудио нусхаси Муҳиддин Обидхон қори ўғлининг овози билан толиби илмлар такрор-такрор эшитиб юришлари ва ёдлаб олишлари осон бўлиши учун қасида оҳангида секин ўқилган. Давоми»

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ (2-қисм)

01.01.2018

(Уламолар ҳаёти ҳақида туркум мақолалар)

* Имом Абу Ҳанифанинг буюк шогирдлари:

Имом Аб Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан минглаган толиб илмлар таҳсил олишган. Улардан буюк мартабаларга етган алломаларнинг айримлари қуйидагилар: Давоми»

Момоларимиздан ибратлар

29.12.2017

Меҳрибон Раббимизнинг бизнинг халқимизга ато этган энг улкан неъматларидан бири узоқ асрлардан буён мусулмон халқ бўлиб келаётганимиздир.

Бунинг натижаси ўлароқ доимо боболаримиз ва момоларимизнинг ҳаётда қилиб ўтган, барча халойиққа гўзал намуна бўладиган ишларини бемалол эслаб тура оламиз. Давоми»