Ошуро


Ошуро куни ва Муҳаррам ойи рўзаси ҳақида қисқа эслатма

26.07.2023
Ўтган ой – Зулҳижжа ойи кўп жойларда 30 кун қилиб якунланди. Аслида Зулҳижжа 29 кун бўлиб тугаган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Шунинг учун Тосуо ва Ошуро кунларининг рўзаларини тутишда эҳтиёт бобидан 8-муҳаррам (яъни, бугун 2023 йил 26-июл чоршанба) куни ҳам рўза тутавериш афзал. Чунки, агар зулҳижжа ойи 29 кун билан якун топган бўлса бугун Тосуо (9-муҳаррам) бўлади. Ошуро рўзасини тутишда Тосуо куни ҳам рўза тутиш афзаллиги маълум.
Бу йилги Ошуро куни келаётган Жумъа куни (2023 йил 28-июл)га тўғри келаяпти (Зулҳижжа ойи 30 кун деб ҳисобланганига биноан)

Давоми»

Ҳозир Ошуро кечасида турибмиз (2022 йил 8-август душанбага ўтар кеча)

07.08.2022

Ошуро куни рўзаси бир йиллик (кичик) гуноҳлардан поклаши кўпчилигимизга маълум. (Саҳиҳи Муслим: 1162-ҳадис)

Яна бир фазилати бошқа ривоятда келган: Ошуро рўзаси учун бир йил рўза тутганлик савоби ёзилади, деган мазмунда. (Саҳиҳи Ибн Ҳиббон: 3631-ҳадис) Давоми»

Ошуро куни: тарихи, фазилати, баъзи аҳкомлари

07.08.2022
Шайх Обидхон қори суҳбатларидан
– Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин –

Давоми»

Ошуро рўзаси келаётган шанба куни

23.09.2017

Ўтган пайшанба янги ҳижрий сана 1439 йил муҳаррам ойи бошланди.

Шундай экан, бу йилги Тосуо (9-муҳаррам) 2017 йил 29-сентябр жума куни, Ошуро (10-муҳаррам) эса унинг эртаси 30-сентябр шанба кунига тўғри келади.

Маълумки, муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутиш суннат, ўтган бир йиллик гуноҳларимиз кечирилади ва улуғ савоблар ёзилади иншоаллоҳ. Давоми»

Сафарда Ошуро рўзасини тутиш жоизми?

23.10.2015

Шайх Обидхон қори, Швеция
1432 ҳижрий = 2010 милодий

Савол: Биз Ошуро куни хизмат билан сафарда бўламиз. Сафарда рўза тутиш тақводан эмас, деб эшитгандим.  Тутиш жоизми ёки тутмаган афзалми? Давоми»

Ошуро рўзасининг фазилати ҳақида эслатма

21.10.2015

Шайх Обидхон қори, Швеция
1430 ҳижрий = 2009 милодий

عن ابن عباس رضي الله عنهما قال: مَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَحَرَّى صِيَامَ يَوْمٍ فَضَّلَهُ عَلَى غَيْرِهِ إِلّا هَذَا الْيَوْمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ ، وَهَذَا الشَّهْرَ يَعْنِي شَهْرَ رَمَضَانَ(. (رواه البخاري 1867) .

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо дедилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бирор куннинг рўзасига мана бу Ошуро куниники ва мана бу ойники (яъни Рамазон) каби аҳамият қаратиб, уни улуғлаганларини кўрмадим». (Бухорий, 1867).