Савол-жавоблар


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ғусл қилдирилган сув қаёққа кетгани ҳақида савол-жавоб

23.11.2023

Мадинада бир гуруҳ талабалар билан ҳафталик дарсдан қисқа лавҳа

Давоми»

Маккаи мукаррамага эҳромсиз кириш ҳукми

24.06.2023

Савол-жавоблардан иқтибос

* Техник носозлик учун узр сўраймиз. Давоми»

«Ўзбекистонда ҳарбий хизматга борган киши кофир бўладими»?

10.01.2022

Абдулқодир исмли биродардан савол:

Фэсбукда айримлар (Ўзбекистон, Туркия каби) исломий бўлмаган давлатда ҳарбий хизматга борган киши кофир бўлади, бунга Нисо сураси 76-оят далил, дейишди. Шу ҳақда тушунча берсангиз, илтимос.

Жавоб:

Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни ишончли уламолардан дарс олиб чуқур ўрганиш лозим. Инсон агар ояту ҳадисларни чуқур ўрганиб чиқмасдан туриб ўзича тафсир қилиб юборадиган бўлса, нотўғри талқин қилиб фитнага сабабчи бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ асрасин…

Ҳар бир масаланинг ҳукмини аниқ ва тиниқ билиб олиш учун мутахассис уламолар мавзуга оид барча далилларни ўрганиб чиқишга ҳаракат қиладилар. Ундан кейинги босқич – масаланинг ҳукмини билганларидан сўнг, уни воқеликда тўғри татбиқ қила олишлари учун ҳар бир воқеанинг замони, макони ва аҳволи билан танишиб чиқиш йўлида бор имкониятларини сарфлайдилар. Чунки, муқаддас динимиз – шариати исломийя талаби шундай. Давоми»

Аллоҳ яшириб қўйган учта нарса

05.11.2020

Савол:

Аллоҳ таоло дўстлигини, розилигини, ғазабини қаерга яширган?

(Умму Холид) Давоми»

Зулҳижжанинг ўн кунлиги ҳақида қисқача эслатма

20.07.2020

 

Бир неча соатлардан сўнг ёки эртага кечқурун Зулҳижжа ойи бошланиши эҳтимоли бор. Янги ҳилол кўриниши билан иншоаллоҳ сиз азизларни бохабар этишга ҳаракат қиламиз.

Бу ой Аллоҳ таоло ҳаром қилган энг улуғ тўрт ойнинг биридир.

Унинг аввалги ўн куни йил давомидаги кунларнинг энг улуғи, энг афзали. Зеро бу кунлар ичида Арафа куни (9-зулҳижжа), Қурбонлик байрами (10-зулҳижжа) ва ҳажнинг асосий амаллари бажариладиган кунлар (8, 9, 10, 11, 12, 13 зулҳижжа кунлари) бор Давоми»

Қизларимиз учун энг гўзал исмлардан 7 намуна (Маънолари ва арабча ёзилиши)

08.05.2020

Бир синглимизнинг исмлари Мафтуна деб қўйилган экан. Шу исмнинг маъноси яхшимаслигини билиб, унинг ўрнига исломий гўзал исмлардан намуналар бўлса, деб сўраган эканлар Давоми»