02. Ҳадис


«Ваҳий бошланиши қандай бўлган эди?…»

14.04.2018

«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи

Имом Бухорий «Ал-Жомиус-саҳиҳ» (саҳиҳ ҳадислар тўплами) китобларининг аввалида ёзадилар:

Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий кела бошлаши қандай бўлган эди? Аллоҳ жалла зикруҳу айтади: «(Эй Муҳаммад) Албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий қилганимиз каби сизга ҳам ваҳий қилдик». (Нисо сураси, 163-оят)

(Учинчи ҳадис)

Бизга (устозимиз) Яҳё ибн Букайр ҳадис ривоят қилиб деди: Бизга (устозимиз) Лайс (ибн Саъд ўз устозлари) Уқайл (ибн Холид ибн Ақил)дан ҳадис ривоят қилиб деди: Уқайл (ўз устозлари машҳур имом Муҳаммад) Ибн Шиҳоб (Аз-Зуҳрий)дан, Ибн Шиҳоб (ўз устозлари улуғ тобеий) Урва ибн Зубайр (ибн Аввом) раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилди. У киши (Урва ўз холалари) Уммул-мўминин Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:

Уммул-мўминин Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг биринчи ваҳий бошланиши уйқу асносида келадиган «Руъя солиҳа» (ҳаққу рост тушлардан иборат) бўлган. Туш кўрсалар, ана шу тушларида кўрган нарсалари ўнгиларида (уйқудан турганларидан кейин) худди тонг ёришиб чиққанидек (ҳаққу рост) бўлиб келарди. Давоми»

Одамларни қобилиятларига қараб ажратиш

25.01.2017

  • Аллоҳ жорий этган фарқ тенгсизлик эмас;
  • Нафсингизга қўйиб берсангиз худоликни даъво қилишгача ҳам боради;
  • Инсон дунёвий мансабга лойиқ бўлмаса ҳам Аллоҳнинг ҳузурида улуғ мақомга кўтарилиши мумкин;
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зар розияллоҳу анҳуни раҳбарликдан қайтариб насиҳат қилдилар: Давоми»

«Мусулмонлар бир қўлдирлар…»

17.01.2017

«المسلمونَ تتَكافأُ دماؤُهم يسعَى بذمَّتِهم أدناهُم ويُجيرُ عليهِم أقصاهُم وَهم يدٌ علَى مَن سِواهُم».

رواه أبو داود وابن ماجه وغيرهما وصححه الألباني وغيره.

«Мусулмонларнинг қонлари баробардир. Улар бошқаларнинг қаршисида битта қўлдирлар. Уларнинг масъулиятлари билан энг қуйидаги (мусулмон) киши ҳам ҳаракат қилади…». Давоми»

«Сизларнинг яхшиларингиз …»

03.01.2017

Қуйидаги сатрларда «Сизларнинг яхшиларингиз…» деб бошланган айрим ҳадиси шарифлар билан қисқача танишиб чиқамиз, шояд бизлар ҳам ана шундай яхши зотларнинг даражотлари сари кўтарилсак. Давоми»

Солиҳ амал билан яшанг, лекин мағрурланиб қолманг

21.12.2016

  • Жанннатга кириш Аллоҳнинг раҳмати туфайли;
  • Жаннатга амал қилмасдан кириб бўлмайди;
  • Солиҳ амаллар жаннат учун эваз бўлолмайди; Давоми»

Иймон меҳрибонликдир

18.12.2016

  • Раҳмат соҳиби бўлмагунингизча мўмин бўла олмайсиз;
  • Ўз яқинига меҳрибонлик чин меҳрибонлик эмас. Давоми»